UZEX биржасининг барча савдо платформаларида 9 ой давомида 61 513,9 млрд сўмлик битим тузилди

UZEX биржасининг барча савдо платформаларида 9 ой давомида 61 513,9 млрд сўмлик битим тузилди

2021 йилнинг 9 ойлик якунларига кўра Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг барча савдо платформаларида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 61,5% га ўсиб, 61 513,9 млрд сўмни ташкил қилди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 56,8% ошиб, 22 844,3 млрд сўмни ташкил этди. Шу жумладан, тадбиркорлар биржа орқали 14 682,9 млрд сўмлик товар ресурсларини харид қилиб, 8 161,4 млрд сўмлик маҳсулот сотишди.

Биржа орқали 64,5 млн АҚШ долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди.

Биржа савдолари орқали 53 182,0 млрд сўмлик товарлар сотилиб, ўсиш 59,9% ни ташкил этди. Сотувчи корхоналар биржа савдолари давомида реал бозор нархларининг шаклланиши эвазига 4 892,5 млрд сўмлик қўшимча даромад олишди ва бу 2020 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 2,1 баробарга кўпдир.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида электрон давлат харидлари бўйича тузилган битимларнинг умумий ҳажми ўтган йилга нисбатан деярли 2,4 баробарга ошиб, 6 755,7 млрд сўмга тенг бўлди. Бунда бюджет ва корпоратив буюртмачилари маблағларининг тежалиши 1,9 маротабага ўсиб, 1 152,9 млрд сўмни ташкил қилди.

Электрон тижоратнинг В2В моделини акс этувчи кўргазма-ярмарка савдоларининг ҳажми жорий йил 9 ойлик даврда 1 353,8 млрд сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган даврда avtoraqam.uzex.uz вебсайтида онлайн-аукционлар орқали 221,1 млрд сўмлик 105,6 мингдан зиёд “чиройли” авторақамлар сотилди. Бунда, авторақамларнинг сотуви сон жиҳатдан 1,7 баробарга, қиймати бўйича – 28,3% га ўсди. Сотилган авторақамнинг энг паст баҳоси – 450,5 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса 441,5 млн сўмни ташкил қилди. Тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,1 млн сўмга тенг бўлди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар