UZEX платформасида қисқа рақамлар сотила бошланди

UZEX платформасида қисқа рақамлар сотила бошланди

Жорий йил 5 август куни “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖ ва Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўртасида “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” акциядорлик жамияти ахборот тизимида талаб қилиб олинадиган рақамлар комбинациясида қисқа (4 рақамлик) рақамлардан фойдаланиш бўйича шартнома тузиш ҳуқуқини берувчи электрон аукцион ўтказиш бўйича шартнома тузилди.

Мазкур келишувдан кўзланган асосий мақсад маълумот хизматлари учун қисқа (4 рақамлик) махсус рақамларни онлайн-аукцион тарзда сотиш орқали улардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришдан иборатдир.

Ҳамкорлик доирасида қисқа рақамлар очиқлик, ошкоралик ва шаффофлик тамойиллари асосида биржанинг mobilraqam.uzex.uz платформасида онлайн-аукцион тарзида сотила бошланди.

Онлайн-аукционларда фақат юридик шахслар иштирок этишлари мумкин бўлади. Бунинг учун mobilraqam.uzex.uz вебсайтида онлайн рўйхатдан ўтишлари ва биржанинг ҳисоб-китоб клиринг палатаси (ҲКП)га закалат ва воситачилик йиғими учун керакли маблағларни киритишлари керак.

Онлайн савдода иштирок этиш тартиби билан mobilraqam.uzex.uz сайтига жойлаштирилган видео йўриқнома орқали танишиб чиқишингиз мумкин бўлади.

Онлайн-аукционда иштирок этиш масалалари юзасидан қўшимча маълумот олиш учун, UZEX биржасининг Call-марказига (+71) 207-00-33 телефон рақами ёки @uzexfeedbackbot телеграм боти орқали мурожаат қилишингиз мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар