Онлайн аукцион орқали 9,4 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Онлайн аукцион орқали 9,4 млрд сўмлик авторақамлар сотилди

Ўтган ҳафта давомида, яъни 1 – 7 ноябрь кунлари "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг барча савдо платформаларида 1 733,1 млрд сўмлик товарлар сотилган бўлиб, бу аввалги ҳафтага нисбатан 8,1% га пастдир.

Бунда сотувларнинг:

  • 83,2% - биржа савдолари;
  • 1,7% - кўргазма-ярмарка савдолари;
  • 14,5% - электрон давлат харидлари;
  • 0,5% - авторақамларнинг онлайн-аукционига тўғри келди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 650,9 млрд сўмни ташкил қилди. Давлат харидлари тизимларида ўтказилган электрон савдолар натижасида бюджет ва корпоратив буюртмачиларининг қарийб 59,6 млрд сўмлик маблағлари тежалди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 663 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 9,4 млрд сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг:

7,0% биринчи тоифадаги авторақамларга;

12,9% иккинчи;

12,9% учинчи;

14,0% тўртинчи;

18,1% бешинчи;

35,1% олтинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Биржа савдолари

Кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 1 442,3 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди. Сотувчи корхоналар маҳсулотларни тасдиқланган жадвалларга риоя қилган ҳолда биржа савдоларига қўйишди, шу жумладан:

Пахта ёғи

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 5 982,0 тонна пахта ёғи қўйилди ва улардан 2 215,0 тоннаси, яъни 37,0% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 75 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда барча навли пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 15 952,7 минг сўмдан 15 802,0 минг сўмгача, яъни 0,9% га пасайганини таъкидлаш лозим.

Кўриб чиқилаётган даврда 1-навли пахта ёғининг ўртача ҳафталик котировкаси 18 053,4 минг сўмни ташкил этди.

Цемент

Ҳафта давомида биржа савдоларига 292 650,0 тонна цемент қўйилди ва улардан 126 163,0 тоннаси, яъни 43,1% қисми сотилди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 25,2 минг тоннани ташкил қилди.

Кўриб чиқилаётган даврда цементнинг барча категорияси бўйича шаклланган кунлик ўртача нархлар маҳсулотнинг бир тоннаси учун 510,0 минг сўмдан 485,8 минг сўмгача, яъни 4,8%га пасайган.

Кўмир

Ўтган ҳафтада биржа савдоларига 10 573,0 тонна кўмир қўйилди ва улардан 5 847,0 тоннаси, яъни 55,3% қисми сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 13 харидор иштирок этди.

Кўриб чиқилаётган даврда кўмирнинг кунлик ўртача нархлари маҳсулотнинг бир тоннаси учун 334,9 минг сўмдан 301,9 минг сўмгача, яъни 9,8% га пасайганини таъкидлаш лозим.

Кўриб чиқилаётган даврда кўмирнинг ўртача ҳафталик котировкаси 346,8 минг сўмни ташкил этди.

Барча товарлар учун ҳафталик котировкалар билан мазкур ҳавола орқали танишиб чиқишингиз мумкин.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар