ЕОИИга аъзо давлатлар меҳнат мигрантларининг имкониятлари аъзо бўлмаган давлатлар, жумладан, МДҲнинг бошқа давлатларига нисбатан кўпроқ қулайликлар яратилган.
Биринчидан, ЕОИИга аъзо давлатлар фуқаролари ишлаш учун рухсатнома олишлари шарт эмас, фуқаролик шартномаси асосида меҳнат фаолиятини амалга оширишлари мумкин.
Иккинчидан, аъзо давлатлар фуқаролари, яъни мигрантлар ва уларнинг оила аъзолари 30 кунгача рўйхатдан ўтмасдан аъзо мамлакатлар ҳудудида бўлишлари мумкин. Мигрант ва унинг оила аъзосининг аъзо мамлакатлар ҳудудида вақтинча бўлиб туриш муддати меҳнат шартномаси ёки фуқаролик-ҳуқуқий шартномада кўрсатилган ҳолда белгиланади.
Учинчидан, ижтимоий таъминот (ижтимоий суғурта) соҳасида ва даромад солиғи ставкаси белгиланишида ҳам ўша давлат фуқаролари билан тенг равишда қаралади.
Тўртинчидан, дипломлар ва малака сертификатлари тўғридан-тўғри тан олинади.
Бешинчидан, пенсия таъминоти учун ишланган иш стажи ҳисобга олинади.
Олтинчидан, шошилинч тиббий ёрдам мигрантларга ҳамда уларнинг оила аъзоларига, мазкур давлат фуқаролари каби бир хил ва шартларда бепул тақдим этилади.
Изоҳ қолдириш