Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида коронавирусга қарши Pfizer/Biotech вакцинаси келтирилади

Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида коронавирусга қарши  Pfizer/Biotech вакцинаси келтирилади

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан “COVID-19”га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун мамлакатимиз аҳолисининг 20 фоизи миқдорида буюртма тайёрланиб, COVAX фондига юборилди, — дейди Б. Юсупалиев.

Барчамизга маълумки, юқумли касалликларнинг тарқалишини олдини олишнинг энг самарали йўли бу — иммунизация, яъни соғлом инсонларни ушбу касалликка қарши эмлашдир.

“COVID-19” инфекцияси бўйича жаҳон тиббиётидаги эмлаш самарадорлиги бўйича клиник изланишлар, касаллик профилактикаси, мулоқотда бўлган шахсларни кузатиш, касалликнинг лаборатор ташхиcи ва сифат назорати, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси бўйича вазият, маҳаллий вакцинани яратиш тажрибаси, Ўзбекистонда илм-фан соҳасида эришаётган ютуқлар, улардан амалиётда фойдаланиш бўйича халқаро ҳамкорлик жараёнлари ҳақида Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев ССВ Матбуот хизматига маълумот берди:

— GAVI (“Эмлаш ва иммунизация бўйича глобал алянс”) ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси COVAX (Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш механизми)га аъзо давлатлар қаторига киритилганлиги маълум қилинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан “COVID-19”га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун мамлакатимиз аҳолисининг 20 фоизи миқдорида буюртма тайёрланиб, COVAX фондига юборилди, — дейди Б. Юсупалиев. — Ҳозирда GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда Американинг Pfizer ва Германиянинг BioNTech компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши Comirnaty вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Pfizer/Biotech вакцинасини юқори совуқлик занжирига жиддий риоя этган ҳолда -70 ℃ ҳароратда сақлаш талаб этилади. Юртимизда -70 ℃ ҳароратни сақлайдиган музлатгичлар мавжуд ва хозирги кунда коронавирусга қарши эмлаш жараёнини пухта режалаштириш ва тиббиёт ходимларини махсус xавфсиз иммунизация шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш, айниқса, вакцинатор, реаниматологлар ва бошқа тиббиёт ходимларини тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, юртимизда 2-8 ℃ ҳароратга мўлжалланган совуқлик занжири инфратузилмаси мавжуд бўлиб, бу тизим ЖССТнинг барча талабларига жавоб беради ва хавфсиз эмлаш амалиётини кафолатлайди.

Эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида GAVI ташкилоти томонидан 17 та катта хажмдаги рефрижераторлар ва 206 та юк ташувчи минивен автотранспорт воситалари тақдим этилиб, юртимизнинг ҳар бир ҳудуди ва туманига етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар