Марказий банк 2021 йил январь ойида банклар орқали нақд пул айланмаси ҳажми 32,1 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда 2020 йил январь ойига нисбатан 7 фоизга ошди, дея хабар бермоқда.
Жумладан, банклар кассаларига нақд пул тушумлари 17,0 трлн. сўмни, чиқим қилинган нақд пуллар 15,1 трлн. сўмни ташкил этди.
1-расм. Нақд пул тушумлари ҳажми ва таркиби динамикаси
Жорий йилнинг январь ойида банклар кассаларидан (шу жумладан, банкоматлардан) берилган нақд пуллар 2020 йил январь ойига нисбатан 6,7 фоизга ошиши кузатилган бўлса, мазкур ҳолат асосан банк карталаридан нақд пул ечиш ҳажмининг 1,7 трлн. сўмга (1,5 баробар) ўсиши ҳисобига юзага келди.
Натижада банклардан берилган нақд пуллар таркибида банк карталаридан ечиб олинган нақд маблағлар улуши 25 фоиздан 35 фоизга етди.
2-расм. Банклардан нақд пулдаги чиқимлар ҳажми ва уларнинг мақсадлари бўйича таркибий динамикаси
2021 йил январь ойида банк карталарига жами 15,9 трлн. сўмлик маблағлар келиб тушиб, ушбу даврда банк карталаридаги 5,2 трлн. сўмлик (32,8 фоиз) маблағлар аҳоли томонидан нақдлаштириб олинган.
3-расм. Банк карталарига келиб тушган маблағлар ва уларни нақдлаштириш ҳажмлари динамикаси
Изоҳ қолдириш