2021 йил 14 январь куни кечқурун ижтимоий тармоқларда қўшни Тожикистон ҳудудида жойлашган Қайроққум сув омбори бузилиб кетганлиги ҳақида маълумот тарқалди.
“Ушбу маълумот ёлғон ва ҳеч қандай асосга эга эмас. Тожикистондаги фавқулодда вазиятларга масъул идорадан олинган аниқ маълумотларга кўра, Қайроққум сув омбори бузилмаган ва нормал ҳолатда ишламоқда”, дейилади ФВВ берган хабарда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини миш-мишларга ишонмасликка чақирди.
Шунга қарамай яқинда тошқиндан жиддий зарар кўрган Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин аҳолиси орасида тезда турли хил ваҳима тарқалди. Айрим аҳоли ўз яшаш ҳудудини тарк этишга ошиққани ҳолатлар ҳам кузатилди.
Бундан хабар топган вилоят ҳокими ушбу туманларга етиб борди.
Ғофуржон Мирзаев бу каби хабар тарқалишига хеч қандай асослар мавжуд эмаслигини билдирган. Аҳолини ёлғон миш-мишларга ишонмасликка ва саросимага тушмасликка чақирган.
Изоҳ қолдириш