Тўпаланг сув омборидан сув чиқиб кетаётгани ваҳимага қилиш учун асослими

Тўпаланг сув омборидан сув чиқиб кетаётгани ваҳимага қилиш учун асослими

Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида жойлашган Тўпаланг сув омборидан сув чиқиб кетаётгани акс этган видеолар тарқалди. ФВВ ва “Ўзбекгидроэнерго” АЖ ушбу ҳолат юзасидан тезкор маълумот берди.

ФВВ ахборот хизматининг берган хабарига кўра, бугун, 22 июнь куни соат 08:14ларда Тўпаланг сув омборидан чиқаётган сув кескин кўтарилган. Натижада амалдаги сув ташламаси режавий 70 метр куб секунддан 2022 йил 22 июнь куни ҳозирга вақтда 110 метр куб секундни ташкил этмоқда.

Тўпаланг ГЭС сув омбор лойиҳаси қуввати 400 млн метр куб, амалда эса 378,87 млн метр кубни ташкил этмоқда.

“Сув омборининг мустахкамлигига зиён етмаган, айни вақтда чиқарилаётган сув ҳажмини камайтириш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ ахборот хизмати “Ҳозирда Тўпаланг сув омбори қошида барпо этилган Тўпаланг ГЭСда 2-компонент модернизация лойиҳаси амалга оширилаётганлиги муносабати билан босимли қувурда синов ишлари ўтказилган вақтда босим қувури тўсини орқали 40 м3 сув чиққан. Тўғон билан боғлиқ муаммо мавжуд эмас. Хавотирга ўрин йўқ!

Ушбу носозлик тўлиқ бартараф этилди. 40 м3 сув тўлиқлигича каналга йўналтирилди” дея изоҳ берди.

Айни вақтларда ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятида жойлашган “Тўпаланг сув омбори” тўғони сув қўйиб юборгани ва атрофни сув босганлиги тўғрисидаги асоссиз (фейк) маълумотлар тарқатилмоқда.

Юртдошларимиздан турли мазмундаги асоссиз хабарларга ишномасликни, ортиқча ваҳимага берилмасликни сўраймиз.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар