Асосий ижтимоий-иқтисодий ривожланиш кўрсаткичи буйича, кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 10303,2 млрд сўмни ташкил қилган ҳолда, ўтган йилга нисбатан 114,6%га ошган. Хизматлар ҳажмининг республика кўрсаткичидаги улуши 2,8%ни ташкил қилган ҳолда, ҳудудлар орасида 11-ўринни эгаллаган.
ЯИМдаги таркиби эса 2022 йилда 32,7% ташкил қилиб, 2021 йилга нисбатан 1,1 пунктга камайган.
2022 йил январь-декабрь ойларида жами хизматлар таркибида савдо (25,1%), транспорт (22,9%) ва молия (21,1%) хизматларининг улуши юқори бўлган бўлса, таълим (5,1%), ахборот ва алоқа (5,1%), компьютер, маиший товарларни таъмирлаш (4%), шахсий хизматлар (3,5%), кўчмас мулк (2,5%), яшаш ва овқатланиш (2,4%), соғлиқни сақлаш (2,1%), ижара (1,9%), меъморчилик (1,6%) хизматларининг улуши паст бўлган.
Шунингдек, 2021 йилга нисбатан вилоятда барча хизмат турлари бўйича ўсиш кўрсаткичи қайд этилган. Энг юқори ўсиш суръати таълим (129,7%), молия (127,4%), ахборот ва алоқа (123,8%) хизматлари соҳаларида кузатилган.
Кўрсатилган хизматлар ҳажмини ҳудудлар кесимида солиштирадиган бўлсак, энг юқори улуш Урганч шаҳри (36,6%), Урганч (7,6%) ва Хазорасп (7,4%) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Хива шаҳри (4,3%) ва Хонқа (6,7%), Боғот (5,6%), Хива (5,5%), Шовот (5,3%), Гурлан ва Қўшкўпир (5,1%), Янгиариқ (4,6%), Янгибозор (3,9%), Тўпроққалъа (2,2%) туманларининг вилоят жами хизматлардаги улуши нисбатан паст бўлган.
Ўтган йилга нисбатан вилоятнинг барча ҳудудларида хизмат кўрсатиш соҳаси бўйича ўсиш кўрсаткичларига эришилган. Энг юқори ўсиш суръатлари Урганч шаҳри (118,1%), ва Тўпроққалъа (117,3%) туманида кузатилган.
Жон бошига тўғри келадиган хизматлар хажми 5 307,6 минг сўм (Республика жон бошига ўртача кўрсаткичидан 1,8 баравар кам) ва ўтган йилга нисбатан 112,7% га ошган бўлиб, ҳудудлар орасида 11-ўринни эгаллаган.
Жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми бўйича биргина Урганч шаҳри (4,8 баравар юқори) вилоятнинг ўртача кўрсаткичидан юқори кўрсаткичга эришган. Вилоятнинг қолган Қўшкўпир (1,8 баравар кам) ва Шовот (1,7 баравар кам) туманларида жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми нисбатан пастдир. Ўтган йилга нисбатан жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажмининг ўсиш кўрсаткичи Урганч шаҳри (116,1%), Хива шаҳри(112,8%) ва Тўпроққалъа (113,6%) туманида юқори бўлган
Изоҳ қолдириш