Хорижда бўлган қариндошининг пенсиясини ишончнома орқали олиш мумкинми?

Хорижда бўлган қариндошининг пенсиясини ишончнома орқали олиш мумкинми?

Пенсия жамғармаси ахборот хизмати маълум қилишича, бунда фуқарога Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари томонидан 3 хил мазмундаги асос бўлган маълумотнома берилади.

Хусусан:

  • фуқаро соғлиғи туфайли Ўзбекистон Республикасига келолмаслиги;
  • фуқарога истиқомат қилиб турган республикада пенсия ёки нафақа тайинланмаганлиги;
  • доимий рўйҳатда турмаслиги тўғрисида.

Ушбу маълумотномалар берилгандан кейин пенсия тикланиб, 12 ойдан ошмаган муддатга тўлаб берилиши мумкин.

Қонунчиликда мазкур маълумотномалар орқали пенсия тайинланлаш назарда тутилмаган.

Ишончнома пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотнинг бўлинмасида сақланади.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар