Янги профессионал таълим тизими олдинги ўрта-махсус касб-ҳунар таълим тизимидан нимаси билан фарқ қилади?

Янги профессионал таълим тизими олдинги ўрта-махсус касб-ҳунар таълим тизимидан нимаси билан фарқ қилади?

“Биринчи, асосий фарқи: олдин бир қолипда ишлайдиган касбларнинг мураккаблиги, у ерда шаклланадиган амалий кўникмалар ҳажми, масъулияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда, 3 йиллик стандартда ишлайдиган ўрта-махсус касб-ҳунар таълим дипломи берадиган касб-ҳунар коллежлари мавжуд эди”, дейди вазир ўринборси.

Муродилла Холмуҳамедовнинг таъкидлашича, янги тизим 3 тоифага бўлинади.

Биринчи тоифа — янги муассасалар тармоғи бўлди. Бу муассасалар касб-ҳунар мактаблари деб аталади. Бу мактабнинг юқори синфида бирламчи касбий тайёргарликдан ўтадиган, бошланғич профессионал таълим дастурлари асосида фаолият кўрсатадиган касб-ҳунар мактабларидир. Уларнинг сони 339 та этиб белгиланди.

Бу йил уларга биринчи марта қабул амалга оширилди. Ҳозир касб-ҳунар мактабларида ўқув-жараёни давом этмоқда.

Иккинчи тоифа – таълим муассасалари — идоравий коллежлар.

Маълумки, иқтисодиётнинг реал соҳаларига жуда катта миқдорда инвестиция киритилди. Бу инвестициялар бўйича ҳудудларда жорий этилаётган лойиҳаларнинг ҳаммаси янги, инновацион технологияларга асосланган.

Очилаётган янги иш ўринлари ҳам — ана шу янги технологик жараёнларга мўлжалланган иш ўринлари.

Вазирлик, идора ва йирик иш берувчиларга тақсимлаб берилдики, ўзларининг лойиҳаларини ҳаётга татбиқ қилиш, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш кўламини кенгайтиришда мазкур коллежлар орқали янги яратилган иш ўринларига мақсадли равишда мутахассис тайёрлайди.

Учинчи тоифа – таълим муассасалари — техникумлар тармоғи.

Бу Собиқ Иттифоқ давридаги техникумлардан таълим дастурларининг мақсади, вазифаси, ушбу дастур асосида шаклланадиган билим, малака, кўникма, компетенцияларнинг мураккаблик даражаси, ҳажми билан тубдан фарқ қилади.

Олий таълим дастурлари билан уйғунлаштирилган ҳолда, бакалаврнинг тўртдан бир қисмида шаклланадиган билим, малака, кўникмалари техникумларнинг ўқув режа ва ўқув дастурига сингдирилди.

Техникумни яхши ўзлаштирган ўқувчиларга таълим масканини битирганидан кейин имтиҳонсиз бакалавриатнинг 2-курсидан ўқишни давом эттириш имконияти берилди. Бундай имтиёз олдинги техникумларда бўлмаган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар