Энди коронавирус юқтирганлар шифохонага келишларидан аввал қаерларда бўлганликларини билиш мумкин

Энди коронавирус юқтирганлар шифохонага келишларидан аввал қаерларда бўлганликларини билиш мумкин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан юртимизда коронавирус инфекциясини тарқалишини олдини олишда кўрилаётган чоралар тўғрисида объектив ва ишончли маълумот билан таъминлаш, аҳолини қизиқтирган саволларига жавоб бериб бориш мақсадида 1003 қисқа рақамли Call-маркази ишга туширилган эди.

Бугун эса беморларнинг эпидемиологик маршрути билан танишиш имкони яратилди.

“COVID-19 “ билан касалланганлар мамлакатимизнинг қайси ҳудудларидан, улар ихтисослаштирилган тиббиёт муассасасида даволанишни бошлашларидан аввал қайси жойларда бўлишган, эҳтиёт чораларини кўриш учун улар билан мулоқот эҳтимолини қандай билиш мумкин?

Ушбу саволларга жавоб бериш мақсадида вазирликнинг COVID-19 бўйича расмий сайтида “Ягона интегратор UZINFOCOM” МЧЖ ҳамкорлигида янги функция яратилди. Яъни, биринчиси, сайтда касаллик қайси ҳудудларда тасдиқланганини ифода этувчи харита билан танишиш мумкин.

Иккинчиси эса, ушбу харита остида “Коронавирус инфекцияси тасдиқланган беморларнинг эпидемиологик маршрути” тугмасини боссангиз беморларнинг шифохонага келишларидан аввал қаерларда бўлганликларини кўришингиз мумкин бўлади. Ушбу маълумотларни олгач, эҳтиёткорлик юзасидан бу ҳудудларга бормасликка ҳаракат қилинг, ўзингиз ва яқинларингизни асранг! Шифокорларга чин дилдан ёрдам бермоқчи бўлсангиз, уйда қолинг!

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар