Ёшлар ўртасида ўтказилган сўров: таълим ва бандлик — ёшларни ташвишлантираётган асосий муаммолардан бири

Ёшлар ўртасида ўтказилган сўров: таълим ва бандлик — ёшларни ташвишлантираётган асосий муаммолардан бири

Миллий тадқиқотдаги янги маълумотлар Ўзбекистонда ёшлар фаровонлигини таъминлаш учун ёшлар сиёсатини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилади

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи томонидан тайёрланган ҳисобот Ўзбекистон ёшларини ташвишга солаётган асосий муаммолар — таълим олиш ва иш иш билан бандлик масалалари эканлигини кўрсатди.

"Ўзбекистон ёшлари: муаммолар ва истиқболлар" деб номланган ҳисоботда Ўзбекистон ёшлари ҳаётининг асосй жабҳалари — таълим ва тарбия, касбий ҳаёт ва иқтисодий имкониятлар, рақамли ҳаёт ва Интернет, оила ва фуқаролик фаолияти соҳаларидаги умумий ҳолати бўйича маълумот берилган.

— Ушбу янги ҳисоботда аҳолининг энг катта қисми бўлган ёшлар овозлари бирлаштирилган, бу эса бизга уларнинг олдидаги бурчимизни ёдимизга солади. Яъни ёшларни шиддат билан тараққийлашиб бораётган, ноодатийликка тўла ҳаётга; таълим ва малака — ишли ва ишсиз бўлиш, қашшоқлик ва фаровонлик, ноумидлик ва умид ўртасидаги фарқни англатиши мумкин бўлган ҳаётга тайёрлаш бурчимиздир. Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг янги босқичига олиб чиқиш ёки БМТнинг 2030-йилгача Барқарор ривожланиш дастури борасидаги улкан мақсадларга эришиш учун мамлакат тарихида аҳолининг энг катта қисмини ташкил этган ёшларнинг ишончини оқлашамиз муҳимдир, дейди ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Мунир Мамедзаде.

Тадқиқот натижаларига кўра, ёшларини ташвишга солаётган асосий муаммолар: таълим (респондентларнинг 77%и) ва бандликдир (респондентларнинг 61,8%и). Ҳисоботда айтилишича, ёшларнинг катта қисми (54,6%и) мажбурий ўрта таълимни тугатгандан кейин ўқимайди, ишламайди ёки касб-ҳунар тайёргарлигини ўтамайди. Ушбу кўрсаткич 18 ёшдан ошган аёллар учун кескин ўсиб боради ва 25-30 ёшдаги аёлларнинг 74%ини ташкил қилади. Эркаклар учун бу кўрсаткич пастроқ бўлиб, ёш улғайиб бориши билан 24,8%гача пасаяди.

Ҳисоботда, шунингдек, ёшлар энг юқори даражада қадрлайдиган малакалар ва билимлар баён этилади. Булар қаторига чет тилларини билиш, бизнес саводхонлиги, тадбиркорлик кўникмалари кабилар киради. Ёшлар етакчилик ва мослашувчанлик каби “ижтимоий” кўникмаларга эҳтиёжлари борлигини ҳам таъкидладлаганлар.

Гендер тенгсизлиги Интернетдан фойдаланиш ва ахборот технологиялари бўйича билимларни эгаллашда ҳам кузатилади. Ҳеч қачон Интернетдан фойдаланмайдиган ёш аёллар сони (68,1%) эркакларга (34,3%) нисбатан икки баравар кўп. Ҳисоботда айтилишича, қизлар ва ёш аёллар Интернетдан фойдаланганлари учун кўпинча танқид қилинишлари, Интернет уларнинг хулқ-атворига ёмон таъсир кўрсатиши тўғрисида фикр кенг таргалганлиги қайд этилган.

— Замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган баркамол, мақсадга интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялаш мамлакатни барқарор ва илдам ривожлантиришнинг энг муҳим шартидир. Ёшларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир, дейди "Юксалиш" умуммиллий ҳаракати раиси Бобур Бекмуродов.

Маълумотлар таҳлили асосида ҳисоботда тавсиялар берилган бўлиб, улар ёшларнинг ҳаётий, техник, инновацион ва тадбиркорлик кўникмаларини оширишга қаратилган. Aсосий тавсиялардан бири бу — тенг имкониятлар яратиш ва хулқ-атвор ўзгаришини рағбатлантириш орқали иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий ҳаётда ёш аёлларнинг фаол иштирокини таъминлашдир.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар