ЮНЕСКО ёшлар учун бепул онлайн таълим платформасини ишга туширмоқда

ЮНЕСКО ёшлар учун бепул онлайн таълим платформасини ишга туширмоқда

CAYSPACE - Марказий Осиё ёшлар макони ЮНЕСКОнинг Олмаота шаҳридаги Кластер бюроси томонидан яратилган.

CAYSPACE молиявий саводхонлик, вақтни бошқариш асослари, маркетинг ва PR асослари, коммуникация асослари ва нотиқлик маҳорати, аёлларнинг етакчилик қобилиятлари, танқидий ва ижодий фикрлашни ривожлантириш ва бошқалар каби 10 та профессионал йўналиш бўйича тренингларни таклиф этади.

Ўқитиш бепул ва онлайн тарзда амалга оширилади, ўқув материаллари интерактив видеолар шаклида тақдим этилади. Ўқув материалларининг мазмуни тестлар кўринишидаги назарий ва амалий вазифалар бўлиб, ундан сўнг талаба сертификат олади.

“Бизнинг платформамиз инклюзивлиги билан ноёбдир. Бу барча қизиққан ёшларга, уларнинг ижтимоий ва иқтисодий ҳолатидан, географик жойлашувидан шу жумладан, алоҳида эҳтиёжга эга бўлишидан қатъи назар, қўшимча маълумот олишларига имкон беради. Шунингдек, биз ушбу лойиҳа COVID-19 пандемияси оқибатида ўз фарзандларининг қўшимча таълими учун пул тўлаш имкониятидан маҳрум бўлган ота-оналарни қўллаб-қувватлайди, деб ишонамиз», - дейди ЮНЕСКОнинг Олмаотадаги Кластер бюроси Ижтимоий ва гуманитар фанлар сектори раҳбари Aрина Мясоед.

Платформанинг ушбу йўналишидаги асосий вазифа қўшимча таълим олиш имкониятини тенг равишда таъминлаш, шунингдек, ёшларнинг муваффақиятли иш билан таъминланиши учун билим ва кўникмаларини оширишдан иборат.

CAYSPACE талабалари, шунингдек, ЮНЕСКО ва бошқа халқаро ташкилотлар билан 17 та барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун ёшлар ташаббуслари ва лойиҳаларини ишлаб чиқиш ғоялари лабораториясига кириш шаклида шерик бўлишга таклиф қилинади. Шунингдек, талабалар БМТнинг минтақадаги агентликлари фаолияти, хусусан, ёшлар дастурлари, кўнгиллилик ва амалиёт ўташ имкониятлари тўғрисида маълумот олиш имкониятига эга.

CAYSPACE расмий ишга туширилишига қадар, бугунги кунгача 200 дан ортиқ киши рўйхатдан ўтган. Лойиҳа йил давомида 3000 дан ортиқ ёшларни қамраб олишни режалаштирмоқда.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар