Молия вазирлиги ахборот хизматининг қонун лойиҳасига шарҳида маълум қилинишича, 2022 йил учун Давлат бюджети даромадлари 200,0 трлн. сўм, харажатлари эса Давлат мақсадли жамғармаларига трансфертларни инобатга олган ҳолда 215,4 трлн. сўм миқдорида ажратилиши режалаштирилмоқда.
2022 йилда қуйидаги бюджет харажатларини маҳаллий бюджетлардан молиялаштиришга ўтказиш таклиф этилмоқда:
- умумтаълим муассасаларини, мактабгача таълим ташкилотларини, соғлиқни сақлаш муассасаларини қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашга, шунингдек суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга оид тадбирлар доирасида объектларни қуриш, реконструкция қилиш ҳамда таъмирлаш-тиклаш ишларига доир харажатларни;
- кўп квартирали уй-жой фондига туташ ҳудудларни таъмирлаш харажатлари ва иссиқлик таъминоти ташкилотларининг иссиқлик тармоқлари ва қозонхона ускуналарини капитал таъмирлаш харажатларини;
- аҳолининг кам таъминланган ва муҳтож қатламларига кўрсатиладиган бепул адвокатлик хизматлари харажатлари.
Шунингдек, Қонун лойиҳасида барча туман (шаҳар)ларда тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш белгиланган.
Изоҳ қолдириш