Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС қурилиши бошланди

Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС  қурилиши бошланди

“Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори қошида кичик ГЭС қурилиши бошланди. Бу ҳақда “Ўзбекгидроэнерго” матбуот хизмати хабар қилди.

Сардоба сув омбори 2017 йилда Жанубий Мирзачўл каналининг марказий тармоғи оқиб ўтган ҳудудда барпо этилган бўлиб, сув омборининг ҳажми 930 млн м3 ни ташкил этади. Сув омборининг баландлиги 28,8 метр.

“Сардоба сув омборида кичик ГЭС қурилиши” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш 2020-2022 йилларга мўлжалланган бўлиб, умумий қиймати 21,3 млн еврони ташкил қилади.

Инвестиция лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган. Лойиҳа Россия Федерациясининг “Росэксимбанки” томонидан тўғридан-тўғри хорижий кредитлар ҳисобига молиялаштирилиши режалаштирилган.

Россия томонидан бош пудратчи сифатида “Силовые машины – ЗТЛ, ЛМЗ, Электросила, Энергомашэкспорт” компанияси билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказилиб, 19,2 млн евро эквивалентига тенг шартнома имзоланган.

Шунингдек, 3,7 млн евро эквивалентидаги ўз маблағлари билан “Ўзбекгидроэнерго” АЖ иштирок этади.

ГЭСнинг ўрнатилган умумий қуввати 10,7 МВт. ГЭСда 5,35 МВтгдан иборат иккита гидроагрегат ўрнатилиши режалаштирилган. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати 41,1 кВт.соатга тенг.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар