Ўзбекистонда коронавирус юқтирганлар яна икки нафарга кўпайди
Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқароси ва Лондонда бўлиб қайтган яна бир фуқаромизнинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган.
Сўнгги маълумотларга қараганда, Истанбулдан келган Ўзбекистон фуқароси ва Лондонда бўлиб қайтган яна бир фуқаромизнинг турмуш ўртоғида ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган. Ҳар икки фуқаро ҳам қатъий тиббий назоратда бўлган.
Айни пайтга келиб, ушбу инфекция аниқланган беморлар сони 13 нафарга етди. Беморларнинг аҳволи ҳозирча қониқарли бўлиб, шифокорлар томонидан стандартлар асосида даволаш муолажалари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида олиб борилаётган эпидемиологик суриштирув ишлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ қолдириш