Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг иқтисодий ривожланиши

Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг иқтисодий ривожланиши

Иқтисодий тадқиқотлар маркази томонидан Марказий Осиёнинг икки йирик мамлакати ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий тенденциялари ва истиқболли йўналишларини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг иқтисодий ривожланиши таҳлили ўтказилди. Иқтисодиётни ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари таҳлили ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва янада кенгайтириш учун кучли томонлар ва салоҳиятли секторларни аниқлаш имконини беради.