2022 йилнинг январь-июнь ойларида Қашқадарё вилоятининг ташқи савдо айланмаси 346,9 млн АҚШ долларини (2021 йилнинг мос даврига нисбатан 135,4%), ташқи савдо айланмаси таркибида экпорт ҳажми 153,05 млн АҚШ долларини (44,0%), импорт ҳажми 193,9 млн АҚШ долларини (56,0%) ташкил қилган. Ташқи савдо айланмаси бўйича Туркия (24,2%), Хитой Халқ Республикаси (18,9%), Россия (18,1%), Германия (4,2%) ва Эрон Ислом Республикаси (3,9%) вилоятнинг энг юқори улушга эга ҳамкор давлатлари ҳисобланади.
Алоҳида таъкидлаш лозимки, таҳлил қилинаётган даврда вилоят жами ташқи савдо айланмасининг 58,1 фоизи 4 та ҳудуд, Қарши (21,8%), Нишон (14,8%), Қарши шаҳри (11,2%) ва Касби тумани (10,3%) ҳиссасига тўғри келади. Вилоят ташқи савдо айланмасида энг кам улушни ташкил этувчи ҳудудлар – Кўкдала (0,01%), Муборак (1,4%), Шаҳрисабз шаҳри (1,4%), Чироқчи (1,5%), Деҳқонобод (1,7%) ва Шаҳрисабз тумани (1,8%) ҳисобланади.
Экспорт. Жорий йил бошидан бери дунё иқтисодиётида юзага келган таранг вазият, логистика билан боғлиқ жиддий муаммоларнинг юзага келишига қармасдан, ҳукумат томонидан экспортни рағбатлантириш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўрилиши натижасида вилоятда экспорт ҳажмининг ўсиш суръатлари сақланиб қолган. Хусусан, вилоятда жорий йилнинг январь-июнь ойларида экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 бараварга ошган. Шу билан биргаликда, ҳудудий корхоналарнинг жами экспортдаги улуши сезиларли даражада ортган ҳолда, 51,2%га етган (ўтган йилнинг мос даврида - 42,9%).
Вилоят экспорти таркибида калава ип улушининг юқорилиги ҳамон сақланиб қолган ҳолда жами эскпортнинг қарийиб учдан икки қисми (65,8%) ушбу маҳсулот ҳиссасига тўғри келган. Бундан ташқари, жами экспорт таркибида тўқимачилик маҳсулотлари – 11,7%, мева-савзавот маҳсулотлари – 8,0%, табиий қазилмалар (мармар, олтингугурт, бўр) - 6,8%, фармацевтика маҳсулотлари – 1,8%, озиқ-овқат маҳсулотлари -1,2% ва бошқа маҳсулотлар - 4,7%ни ташкил қилган.
Шунингдек, вилоятда қоғоз, картон ва улардан ясалган буюмлар экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,5 баравар, табиий қазилмалар - 6,8 баравар, электротехника маҳсулотлари - 6,3 баравар, технологик асбоб-ускуналар – 5,5 баравар ва озиқ-овқат маҳсулотлари –2,8 бараварга ошган.
Экспорт ҳажмини давлатлар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, 2022 йилнинг январь-июнь ойларида вилоят экспортида улуши энг юқори бўлган давлат сифатида, Туркияга - 59,7 млн АҚШ доллари (жами экспортдаги улуши - 39,0%), Россия - 22,8 млн АҚШ доллари (14,9%), Хитой – 12,2 млн АҚШ доллари (8,0%), Эрон – 10,3 млн АҚШ доллари (6,7%), Қирғизистон – 9,2 млн АҚШ доллари (6,0%) ва Афғонистон -– 9,0 млн АҚШ доллари (5,9%) миқдорида маҳсулотлар экспорт қилинган. Айниқса, яқин қўшни бўлган Афғонистон бозори имкониятларидан тўғри фойдаланилиши натижасида, вилоят тадбиркорлари томонидан амалга оширилган экспорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,2 бараварга ошганлиги билан аҳамиятлидир. Шунингдек, Польша, Қозоғистон, Покистон ва Ҳиндистон давлатларининг вилоят экспортида улуши юқори қайд қилинган.
Вилоят экспортида улуши энг юқори ҳудудлар Қарши (35,0%), Касби (14,0%), Косон (12,0%) туманлари ва Қарши шаҳри (9,4%) ҳисобланади. Кўкдала тумани (0,03%), Шаҳрисабз шаҳри (0,6%), Нишон (1,5%), Китоб (1,7%) Деҳқонобод (1,8%) туманлари улуши энг паст ҳудудлар саналади.
Импорт. 2022 йилнинг январ-июн ойларида давомида Қашқадарё вилоятида амалга оширилган импорт ҳажми 193,9 млн АҚШ долларини ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 122,7 фоизга ошган.
Импортнинг 47,6 фоизи тармоқ корхоналари (2021 йилнинг мос даврида 36,7%), 52,4 фоизи ҳудудий корхоналар (63,3%) томонидан амалга оширилган.
Импорт таркибидаги технологик асбоб ва ускуналарнинг улуши -35,0%, электротехника ва унинг қисмлари – 15,0%, металлар ва улардан тайёрланган буюмлар – 10,6%, насос – 9,8%, кимё саноати маҳсулотлари – 5,2%, транспорт ва унинг эҳтиёт қисмлари – 4,7%, тирик ҳайвонлар ва уларнинг қисмлари – 2,7% ва бошқа маҳсулотлар - 17,0%ни ташкил қилган.
Таҳлил қилинаётган давр мобайнида Хитой Халқ Республикаси (27,5%), Россия (20,5%), Туркия (12,6%), Германия (6,9%), Қозоғистон (4,4%) давлатларининг вилоят импортида улуши юқори бўлган.
Шуни таъкидлаш лозимки, тўқимачилик кластерлари томонидан технологик асбоб-ускуналар импорти ҳисобидан Германия, Бельгия, Япония давлатлари вилоятнинг асосий импортёр-мамлакатлардан бирига айланган.
Вилоятда амалга оширилган импортнинг 1/4 қисми биргина Нишон тумани (асосан, Enter Engineering PTE.LTD томонидан амалга оширилган) ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек, Китоб (15,6%), Қарши шаҳри (12,6%), Қарши (11,4%), Ғузор (9,0%) туманларининг улуши юқоридир. Вилоят жами импортида Муборак (0,5%), Чироқчи (0,7%), Қамаши (1,0%), Шаҳрисабз (1,3%) туманларининг улуши паст бўлган бўлса, таҳлил қилинаётган давр мобайнида Кўкдала туманида импорт амалга оширилмаган.
Izoh qoldirish