Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида янги лойиҳа ва мобиль илова ишлаб чиқиляпти

Истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида янги лойиҳа ва мобиль илова ишлаб чиқиляпти

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ва Ўзуйжойкоммуналхизмат вазирлиги томонидан истеъмолчиларга қулайликлар яратиш, уларнинг қимматли вақтини тежаш мақсадида, шунингдек, Федерация ҳамда вазирлик ўртасида 25.04.2018 йилда имзоланган меморандум доирасида “ОБОД ҲУДУД” (“OBOD HUDUD”) лойиҳаси ишлаб чиқилиб, мазкур янгилик ҳаётга кенг жорий қилиниши арафасида турибди.

Лойиҳага кўра, истеъмолчиларга ҳуқуқ ва манфаатларини тўлақонли рўёбга чиқара олишлари ҳамда уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилинишини таъминлаш бўйича вазирлик ваколатига кирувчи масалаларда юқоридаги ном остида барча фойдаланиши мумкин бўлган мобиль илова ишлаб чиқилаётганлиги диққатга сазовордир. Истеъмолчи мазкур иловани ўз уяли телефонига ўрнатиб, унда тегишли тартибда рўйхатда ўтиш воситасида коммунал масалалардаги мурожаат (ариза, шикоят, таклиф)ларини юбориши мумкин бўлади. Истеъмолчи юборилган мурожаат ва унда кўтарилган масалаларни ечимини топиши бўйича олиб борилаётган ишларни онлайн режимда кузатиб бориш имкониятига эга бўлади.

Федерация, ўз навбатида, шу кунларда мазкур иловани янада мукаммаллаштириш ва аҳоли учун янада қулай бўлиши борасида билдирилаётган талаб ва таклифларни ҳам инобатга олган ҳолда, ишлар тўлиқ ниҳоясига етказилгач, иловани истеъмолчиларнинг кенг доираси учун тавсия этади.

Тагаев Иномжон

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси раиси ўринбосари

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar