Жиззах вилоятининг 2024 йил 1-чоракдаги демографик ҳолати

Жиззах вилоятининг 2024 йил 1-чоракдаги демографик ҳолати

Жиззах вилоятининг доимий аҳолиси сони 2024 йил 1-чорагида 1 514,5 минг кишини ташкил этиб, йил бошига нисбатан 7,1 минг кишига ёки 100,5%га кўпайди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 710,6 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 46,9%), қишлоқ аҳолиси сони 803,9 минг киши (53,1%)ни ташкил этди.

Вилоят ҳудудлари кесимида таҳлилларга асосан, энг кўп аҳоли сони Ш.Рашидов туманида 244,4 минг кишини (вилоят аҳолиси сонидаги улуши 16,1%ни) ва Жиззах шаҳрида 196,8 минг кишини (13%), аксинча энг кам аҳоли сони Янгиобод туманида 29,9 минг кишини (2%) ва Арнасой 48,9 минг киши (3,2%)ни ташкил этди.

Қайд этилган никоҳлар сони 1 568 та бўлиб, ҳар 1000 аҳолига 4,2 промиллени ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан минус 0,3 промиллега камайди. Ажримлар сони 444 та, ҳар 1000 аҳолига никоҳдан ажралишлар коеффициенти 1,2 промиллени ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан ўзгармади.

Энг кўп ажримлар Жиззах шаҳрида 100 та ва Ш.Рашидов туманида 65 та, аксинча энг кам ажримлар Янгиобод туманида 4 та ва Зафаробод туманида 13 тани ташкил этди.

Ҳар минг кишига ажралишлар коеффициенти бўйича энг юқори кўрсаткичлар Жиззах шаҳри (2), Пахтакор тумани (1,6), энг паст кўрсаткичлар Янгиобод (0,5), Зомин, Зарбдор, Бахмал ҳамда Фориш (0,9) туманларига тўғри келди.

2024 йил 1 апрель ҳолатига 9,1 минг нафар бола туғилганлиги қайд этилган бўлиб, шундан энг кўп туғилишлар Ш.Рашидов туманида 1 690 (ҳар минг кишига туғилиш коеффициенти – 28 промилле) ва Ғаллаорол шаҳрида 1 260 (27), аксинча энг кам туғилишлар Янгиобод туманида 127 (17,1) ҳамда Мирзачўл туманларида 248 (18)ни ташкил этди.

Қайд этилган ўлимлар сони 1 469 та бўлиб, ҳар минг аҳолига ўлим коеффициенти 3,9 промиллени ташкил этиб, 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 0,3 промиллега камайди.

Ўлимнинг асосий сабаблари бўйича: қон айланиши тизими касалликларидан-777, нафас олиш аъзолари-153, ўсимталардан-129, бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан-107, овқат ҳазм қилиш аъзолари-69, юқумли ва паразитар касалликлардан-21, бошқа касалликлардан-213.

2024 йил январь-март ойларида вилоят бўйича доимий яшаш мақсадида кўчиб келганлар 1 500 киши, ҳар 1000 аҳолига кўчиб келиш коеффициенти 4 промиллени ташкил етиб, ўтган йилга нисбатан 0,2 промиллега камайган. Доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар 2 096 киши, ҳар 1000 аҳолига кўчиб кетиш коеффициенти 5,6 промиллени ташкил етиб, ўтган йилга нисбатан 0,2 промиллега камайган.

Саибов Фаррух
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали етакчи илмий ходими


Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar