Жорий йилнинг 1 март кунидан бошлаб Ўзбекистоннинг Афғонистон, Эрон давлатлари билан авиақатновлари вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар қилмоқда.
Ушбу чора давлатлар ўртасидаги авиқатновлар Covid – 19 коронавирусининг Ўзбекистон ҳудудига кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш мақсадида кўрилган.
Таъкидланишича, коронавирус билан боғлиқ вазият яхшиланиши билан ушбу давлатлар ўртасидаги авиақатновлар қайта йўлга қўйилади.
“Ўзбекистон фуқароларига Афғонистон, Эрон ва Италиядаги ҳолатнинг яхшиланишига қадар ушбу мамлакатларга боришдан тийилиб туришлари тавсия этилади”, дейилган хабарда.
ТИВ хорижда, жумладан, коронавирус билан оғриган беморлар аниқланган давлатлар ҳудудида бўлиб турган мамлакат фуқароларига зарур ҳолатларда Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1 мартдан Жанубий Корея, Япония ва Италига бўлган қатновларни вақтинча тўхтатган эди.
Izoh qoldirish