Бразилияда iPhone 15 смартфони йиғила бошланди

Бразилияда iPhone 15 смартфони йиғила бошланди

Apple компанияси iPhone 15 линиясининг энг арзон моделини Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги Foxconn заводида йиғишни бошлади. АҚШ ширкати ўз смартфонларининг бошқа моделларини Бразилияга бошқа мамлакатлардан етказиб беришда давом этмоқда, деб хабар берди Бразилиянинг MacMagazine портали.

Apple’нинг ўзи бу маълумотни ҳали тасдиқлагани йўқ, бироқ компаниянинг Бразилиядаги онлайн-дўкони харидорларга қайси моделни харид қилаётганини текшириш имкониятини мавжуд. Харидорлар «BR/A» билан тугайдиган маҳсулот рақамини кўришлари мумкин, бу рақам Бразилияда йиғилган маҳсулотларни белгилаш учун ишлатилади, импорт маҳсулотлар эса «BE/A» ёки «BZ/A» белгиланади.

Эслатиб ўтамиз, 2023 йилда Бразилия импорт қилинадиган юқори технологик товарларга солиқларни оширди, шунинг учун баъзи компаниялар солиқ юкини камайтириш учун ўз маҳсулотларини ушбу мамлакатда йиғишга сармоя киритдилар. Савдолар бошида 128 Гб хотирага эга iPhone 15 Бразилияда тахминан 1,46 минг долларга сотилган бўлса, ҳозир моделни 1,08 минг долларга харид қилиш мумкин.

Нисбатан арзон моделнинг Бразилияда ишлаб чиқарилиши ушбу моделнинг мамлакатда харидоргирлиги билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги йилларда Apple Хитойдан ташқарида iPhone ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга интилмоқда. Ҳозирги пайтда Америка компанияси Бразилиядан ташқари Ҳиндистон ва Ветнамда ҳам смартфон ишлаб чиқаради.

Maqolani ulashing

O'xshash yangiliklar