Янги коронавирус Хитойда 2019 йил декабрда аниқланиб, шу пайтдан бошлаб дунё мамлакатлари бўйлаб тарқалмоқда. Коронавирус нафас олиш ҳужайраларини шикастлайди.
Инкубацион даври 2 кундан 14 кунгача давом этади. Ҳозирги кунда вирус тарқалиши асосан одамдан одамга, кўпинча яқин алоқа оқибатида ўтиши эвазига юз бермоқда. Вирусни юқтирмаслик ва ундан ҳимояланиш учун ССВ тавсиялар берди.
Коронавирус аломатлари:
- Иситма, йўтал, ҳолсизлик ва нафас қисиши.
Хавф гуруҳига кимлар киради?
Янги коронавирусни барча ёшдаги одамлар юқтириши мумкин. Ёши катта, сурункали касалликка йўлиққан, иммунитети заифлашган одамлар касалликни бошдан кечириши қийинроқ кечиши мумкин.
Коронавирусга қарши вакцина борми?
Ҳозирги кунда инфекциянинг олдини олиш учун вакцина, шунингдек, 2019-nCоV вирусга қарши махсус даволаш мавжуд эмас. Клиникалар томонидан тестдан ўтказилиб, ўзига хос даволаш усуллари бугун ўрганилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ва дунё давлатларининг мутахассислари билан биргаликда вирусга қарши янги вакцина ва даволаш методларини яратиш устида фаол ишлашмоқда.
Юқтириб олиш хавфини қандай камайтириш мумкин?
- Қўлларни тез-тез ва яхшилаб совун билан оқар сувда ювиш, спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиш, овқат қилиш давомида ҳамда ундан олдин ва кейин, шунингдек, овқатланишдан олдин, ҳожатхонадан ёки ҳайвон билан алоқадан кейин қўлларни ювиш;
- Юзингизни қўлингиз билан кўп ушламанг;
- Имкон қадар театр, кинотеатр, аэропорт, вокзал бозор ва катта дўконлар каби кўп одам йиғиладиган жойларга боришни камайтиринг. Бозорга борганда ҳайвонлар билан бевосита алоқа қилишдан чекининг;
- Йўталганда, бурун қоққанда ва аксирганда оғиз билан бурунга букилган тирсак, енг ёки салфеткани тутинг. Ундан кейин салфеткани дарҳол ахлатга ташланг ва қўлингизни ювишни унутманг;
- Шамоллаш ёки грипп аломатларига эга одамлар билан яқин алоқа қилишдан чекининг. Яқин алоқа деганда бемор билан икки метр доирасида, у билан бир хонада ёки узоқ вақт мобайнида касал юқтирган беморга қараш зонасида индивидуал ҳимоя воситаларисиз (халат, қўлқоп, ниқоб) бўлиш тушунилади. Шунингдек, яқин алоқа бемор бўлган хонага қатнаш, касал юқтирган одамдан ажралиб чиққан суюқлик, масалан, балғам, билан алоқани ўз ичига олади;
- Касалликнинг илк аломатлари кузатилганда, уйда қолинг ва дарҳол шифокорга мурожаат қилинг.
Озиқ-овқат хавфсизлиги учун зарур чора-тадбирлар
- Хом гўшт ва пиширилган маҳсулотлар учун алоҳида пичоқ ва чопиш тахталарини ишлатинг;
- Пиширилган маҳсулотлар билан муомала қилишдан олдин хом маҳсулотларни, айниқса, гўшт ва сут маҳсулотларини ушлагандан кейин қўлларни астойдил ювинг;
- Гўшт маҳсулотларини овқатга ишлатиш шарти шуки, улар яхшилаб қайнатилган ёки қовурилган, яъни пухта пиширилган бўлиши керак;
- Касал ҳайвон ёки касаллик оқибатида ўлган ҳайвон гўштини асло овқатга ишлатманг;
- Келиб чиқиши ҳайвонларга мансуб маҳсулотларнинг хом ёки чала қайнатилганларини истеъмол қилишдан чекининг. Кесишма зарарланишга йўл қўймаслик учун хом гўшт, сут билан эҳтиёткор муомала қилиш лозим. Сутни яхшилаб қайнатинг.
Инфекциядан ҳимоя воситаси сифатида оғиз ва бурун учун мўлжалланган тиббий ниқобни тақиб юриш қандай ҳолатларда шарт?
- Сизда респиратор инфекция аломатлари кузатилса – йўтал, нафас олишда қийналиш бўлса;
- Респиратор инфекция аломатларига эга беморга қараётган бўлсангиз;
- Соғлиқни сақлаш тизими ходими бўлиб, респиратор инфекция аломатларига эга беморларни бориб кўрсангиз тиббий ниқобни тақиб юришинигиз шарт.
Спиртли воситалар ёрдамида болалар қўлини дезинфекция қилиш учун зарур шарт-шароитларни мажбурий тартибда яратинг
- Болаларга қўлларни совун билан астойдил ва тез-тез ювиш, спиртли дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланиш, овқатланишдан олдин ҳамда ҳожатхонадан кейин қўлларни ювиш, дарс ва танаффус пайтида спиртли нам салфеткаларда артиш зарурлиги ҳақида эслатиб туринг;
- Болаларга юзларини кўп қўл билан ушламасликни тавсия этинг;
- Болалар йўталганида, бурун қоққанида ва аксирганида оғиз билан бурунга дастрўмол ёки салфеткани тутинг. Ундан кейин дастрўмол ёки салфеткани дарҳол ахлатга ташланг ва қўлни ювинг;
- Болаларга шамоллаш ёки грипп аломатларига эга одамлар билан мулоқот ёки яқин алоқа қилишдан чекинишни айтинг (яқин алоқа деганда бемор билан икки метр доирасигача туриш);
- Болаларда илк касаллик аломатлари кузатилганда, уйда қолиш ва дарҳол шифокорга мурожаат қилишни тавсия қилинг;
- Боғча болаларидан биронтаси касалланса, дарҳол уни изоляция қилинг, касалланиш ҳақида ота-онасига хабар беринг ва тез тиббий ёрдам чақиринг;
- Болларга доим оғиз ва бурун учун мўлжалланган тиббий ниқобларидан фойдаланишни ҳамда яшаш уйлари ва синф хоналарини тоза ҳаво билан шамоллатишни тавсия этинг;
Изоҳ қолдириш