Коронвирус юқтирганлар сони ортиб бормоқда
Хитойда тарқалган хавфли вирус натижасида ўлганлар сони бир ярим минг нафардан ортди, касалликдан тузалганлар сони саккиз минг нафарга етди.
Статистик маълумотларга кўра, айни вақтда дунё бўйича 66493 минг киши коронавирусни юқтириб олган. Хитой ҳудудида 42 655 кишида касаллик ҳолати қайд этилган.
Жами 8279 киши касалликдан даволаниб, тиббиёт муассасасидан жавоб бериб юборилган бўлса, вафот этганлар сони 1526 кишини ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳукумати 2019 йил 31 декабрда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига Хубэй вилоятининг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқалгани ҳақида хабар қилган. Кейинчалик мутахассислар томонидан касаллик тарқатувчисининг 2019-nCoV коронавируси эканлигини маълум қилганди.
Изоҳ қолдириш