Коронавирус оқибатида вафот этганлар сони минг кишидан ошиб кетди

Коронавирус оқибатида вафот этганлар сони минг кишидан ошиб кетди

Статистик маълумотларга кўра, айни вақтда дунё бўйича 43126 минг нафар киши коронавирусни юқтириб олган. Хитой ҳудудида 42 655 кишида касаллик ҳолати қайд этилган.

Жами 4219 киши касалликдан даволаниб, тиббиёт муассасасидан жавоб бериб юборилган бўлса, вафот этганлар сони 1018 кишини ташкил этмоқда.

Коронавирус статистика

Эслатиб ўтамиз, Хитой ҳукумати 2019 йил 31 декабрда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига Хубэй вилоятининг Ухань шаҳрида номаълум вирус тарқалганини хабар қилган. Кейинчалик мутахассислар томонидан касаллик тарқатувчисининг 2019-nCoV коронавируси эканлигини маълум қилганди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар