Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси 2020 йил март ойидан бошлаб максимумга етди

Ўзбекистонда Ишбилармонлик фаоллиги индекси 2020 йил март ойидан бошлаб максимумга етди

COVID-19 пандемияси бошлангандан буён Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан ҳам, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ҳам кескин ижобий ўсиш кузатилди.

Компонентлар даражасида ўзгаришлар бўлган.

2021 йилнинг февраль ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси ўтган ойга нисбатан 12,7 фоизга ошиб, 1127 бирликни ташкил этиши қуйидаги компонентлар даражасидаги ўзгаришларга боғлиқ бўлган:

  • хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақаларидаги опреациялар сони 15,7 фоизга ошган;
  • фаолият кўрсатаётган хўжалик юритувчи субъектлар бўйича компонент 8,1 фоизга ошган;
  • товар-хом ашё биржасида хом ашё сотиб олиш жадаллиги 10,2 фоизга ошган;
  • товар белгилари бўйича компонент 44,4 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида Қорақалпоғистон Республикасида энг юқори ўсиш суръати қайд этилган.

2021 йил март ойида Ишбилармонлик фаоллиги индекси барча ҳудудларда ўтган ойга (2021 йил февраль) нисбатан ўсиш кузатилган. Қорақалпоғистон Республикаси (45,3%), Андижон (27,0%), Жиззах (20,7%) ва Хоразм (20,0%) вилоятларида сезиларли даражада ўсиш кузатилган.

БАНК ҲИСОБ ВАРАҚАЛАРИ БЎЙИЧА ОПЕРАЦИЯЛАР

2021 йил март ойида банклараро тўлов операциялари сони 5 049,7 минг тани ташкил этди ва ўтган ойга нисбатан 686,8 минг транзакцияга (15,7%) ошган.

Банклараро тўлов операциялари сони барча ҳудудларда ошган.

2021 йил мартда республиканинг барча ҳудудларида, юридик шахслар ўртасидаги банк операциялари сони ўтган ойга нисбатан ошган. Хусусан, сезиларли даражадаги ўсиш Тошкент шаҳри (18,8%), Сурхондарё (18,8%), Андижон (17,3%), Бухоро (15,7%) ва Наманган (15,0%) вилоятларида кузатилган.

ТОВАР-ХОМ АШЁ БИРЖАСИДАГИ ФАОЛЛИК

2021 йилнинг март ойида ИФИнинг биржа компоненти ўтган ойга нисбатан 1,1023 бирликни ташкил этди ва 10,2 фоизга ошган. Ушбу компонентнинг ошиши битимлар сонининг 19,3% га ошганлиги билан изоҳланади.

Республика товар-хом ашё биржасида товарлар савдоси умумий айланмаси ҳажми 2021 йил март ойида 5 443,7 млрд. сўмни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 12,0 фоизга ошган.

ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪEКТЛАРНИНГ ФАОЛЛИГИ

Фаолият юритаётган хўжалик субъектлари бўйича компонент 2021 йил март ойида 1,0805 бирликни ташкил этиб, ўтган ойга нисбатан 8,1 фоизга ошганлигини кўрсатади.

2021 йил март ойида фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектлар сони ўтган ойга нисбатан 7 063 тага кўпайиб, 538 537 тани (2021 йилнинг февраль ойида 531 474 та) ташкил этди.

Йирик тадбиркорлик билан шуғулланувчи корхоналар сони 815 тага ошган.

Ҳисобот даврида, ўтган ойга нисбатан кичик корхоналар сони 423 511 тадан 428 625 тагача ошган (ўсиш 5 114 та). Фермер хўжаликлари сони 104 945 тадан 106 079 тагача (ўсиш 1 134 та) кўпайган. Йирик тадбиркорлик билан шуғулланаётган субъектлар сони 3 833 тани ташкил этиб, 2021 йилнинг февраль ойига нисбатан 815 тага ошган.

БРEНДЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

2021 йил март ойида савдо белгилари муҳофазаси бўйича бизнес фаоллиги индекси 1,4444 бирликни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг февраль ойига нисбатан 44,4 фоизга ошган. Жорий йилнинг март ойида юридик шахслар томонидан 325 та товар белгилари ва товар номлари рўйхатга олинган.

Ўзбекистон Республикаси ва унинг ҳудудларида ИФИ компонентларининг ўтган ойга нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Ўзбекистон Республикаси

1127

1,1574

1,1023

1,0805

1,4444

Қорақалпоғистон

Республикаси

1453

1,1141

2,0000

1,0609

1,0000

Андижон вилояти

1270

1,1728

1,3713

1,0048

3,0000

Жиззах вилояти

1207

1,1017

1,1811

1,0430

4,0000

Хоразм вилояти

1200

1,0871

1,3625

1,1805

0,5000

Фарғона вилояти

1185

1,1136

1,2729

1,0597

1,7778

Наманган вилояти

1166

1,1502

1,2553

1,0523

1,0000

Тошкент шаҳри

1154

1,1878

1,1478

1,0565

1,5714

Сирдарё вилояти

1092

1,1230

1,0190

1,1891

1,0000

Самарқанд вилояти

1084

1,1112

1,0319

1,0542

1,6667

Тошкент вилояти

1084

1,1451

1,0065

1,1240

1,0952

Қашқадарё вилояти

1070

1,1164

1,0693

1,1417

0,0000

Бухоро вилояти

1056

1,1567

0,9980

1,1018

0,3077

Сурхондарё вилояти

1051

1,1876

0,8586

1,1891

1,0000

Навоий вилояти

1042

1,1060

1,0647

1,0422

0,0000

Ўзбекистон Республикаси ва ҳудудларда ИФИ компонентларининг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўзгариши

Ҳудудлар

ИФИ

Банклараро транзакциялар бўйича компонент

Товар-хом ашё биржаси бўйича компонент

Хўжалик субъектлари бўйича компонент

Товар белгилари бўйича компонент

Ўзбекистон Республикаси

1187

0,9472

1,0892

1,2939

4,5139

Тошкент шаҳри

1671

1,1069

1,2849

2,8464

4,7736

Тошкент вилояти

1617

0,8777

2,0000

1,2704

7,6667

Бухоро вилояти

1536

0,9377

2,0000

1,3088

4,0000

Наманган вилояти

1472

0,8396

1,7256

1,2637

7,0000

Сирдарё вилояти

1442

0,8265

1,8430

1,3435

4,0000

Сурхондарё вилояти

1438

0,8699

2,0000

1,3784

1,0000

Қорақалпоғистон

Республикаси

1339

0,7655

1,9175

1,2442

1,0000

Хоразм вилояти

1308

0,8490

1,7068

1,3542

1,0000

Жиззах вилояти

1269

0,8058

1,4341

1,3333

4,0000

Қашқадарё вилояти

1260

0,7191

1,7750

1,3567

0,0000

Самарқанд вилояти

1237

0,8235

1,4366

1,3609

2,5000

Фарғона вилояти

1215

0,9460

1,4168

1,2422

1,4545

Андижон вилояти

1197

0,7803

1,2072

1,1872

6,0000

Навоий вилояти

1085

0,7767

1,3643

1,2178

0,0000

Руслан Абдуллаев, Иқтисодий тадқиқотлар ваислоҳотлар маркази, Бош илмий ходими


Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар