Шавкат Мирзиёев: Керак бўлса, махсус самолёт ажратиб, кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кирамиз

Шавкат Мирзиёев: Керак бўлса, махсус самолёт ажратиб, кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кирамиз

20 июль куни “Тошкент шаҳри ва пойтахт вилоятида пандемия билан боғлиқ ҳолат ҳамда уни барқарорлаштириш бўйича чора-тадбирлар” тўғрисида Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Йиғилишда пандемия даврида ҳар бир беморни даволаш учун кислородга эҳтиёж кескин ортади. Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация маркази, Тошкент шахар 1-сон клиник шифохонаси, Республика биринчи ва иккинчи сон клиник касалхонасида ҳамда барча янги очилаётган “провизор” шифохоналарида 1 000 дан ортиқ кислород ўтказадиган нуқталар сонини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди.

Тошкент шаҳри хокимлиги, Ички ишлар вазирлиги ҳамда ҳар бир туман ҳокими ўз ҳудудида жойлашган тиббиёт муассасаларини доимий асосда кислород билан тўлдириб боришга шахсан масъуллиги белгиланди.

Чет давлатларда ўпка яллиғланган ҳар бир бемор учун зудлик билан кислород концентраторларига махсус ниқоблар кийгизиш орқали ҳаво олишини енгиллаштириб, қўлига пульсоксиметр тақилмоқда ва бу билан беморнинг нафас етишмовчилиги бартараф қилинмоқда. Бош вазирга мазкур тиббиёт жиҳозларини имкон қадар қисқа муддатларда мамлакатимизга етказиш топшириғи берилди.

Бунинг учун, агар керак бўлса, махсус самолёт ажратилиши, тадбиркорлар томонидан кислород концентраторларини Ўзбекистонга олиб кириш тартиб-таомилларини енгиллаштириш чоралари кўрилиши лозимлиги қайд этилди.

Беморларни даволаш учун зарур дори-дармон воситалари захираларини яратиш мақсадида қўшимча равишда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти хокимликлари тегишлича 20 миллиард ва 10 миллиард сўм маблағларни “Дори-дармон” акционерлик компаниясига айланма маблағ сифатида ажратиши белгиланди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар