Мазкур портал Адлия вазирлигининг 10 дан ортиқ ахборот тизимларини, хусусан, lex.uz, адлия органлари ва муассасаларининг расмий веб-сайтлари, advice.uz, bolahuquqlari.uz порталларини бирлаштиради.
Порталда Тошкент давлат юридик университети, Юристлар малакасини ошириш маркази, Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертиза марказининг ўқув курслари ҳақида ҳам маълумотлар берилган.
Фойдаланувчилар порталдан Адлия вазирлиги тизимидаги таълим муассасалари, адвокатлар ва нотариуслар хизматларига оид эълонлар, тезкор ишонч телефонлари ҳақида маълумот олишлари мумкин. Шунингдек, порталда ҳуқуқий саводхонликни оширувчи юридик луғат ва энг зарур ҳуқуқий адабиётлар электрон майдончаси ҳам мавжуд.
Мазкур портал аҳолининг ҳуқуқий онгини юксалтиришда самарали платформа бўлиб хизмат қилиши ҳамда ягона кириш нуқтаси орқали ҳуқуқий ахборотни олиш учун қулай имконият яратиши шубҳасиз.
Ушбу портал Президентнинг 2019 йил 9 январдаги ПФ–5618-сон Фармонида назарда тутилган вазифалар ижроси доирасида ишлаб чиқилди ва ишга туширилди.
Изоҳ қолдириш