Ўзбекистон Қирғизистонга гуманитар ёрдам бермоқда

Ўзбекистон Қирғизистонга гуманитар ёрдам бермоқда

Ўзбекистон Республикаси томонидан 15 ноябрь куни Қирғизистон Республикасига гуманитар ёрдам жўнатилди. Жўнатилган ёрдам таркибида қуйидагилар жой олган:

  • 100 минг дона қўлқоп;
  • 10 минг дона ҳимоя кийимлари;
  • 100 минг дона ниқоблар;
  • 1000 та қути гепарин воситаси;
  • 10 минг дона COVID-19 юқтиришнинг олдини олиш учун тўплам;
  • 10 минг дона тестлар;5 минг дона қути ремдесевир;
  • 4000 дона натрий хлор ва бошқалар кирган.

Бундан ташқари, иккита модулли, юқори технологияли касалхоналар қурилиши бошланди.

Яқин кунларда темир йўл орқали навбатдаги гуманитар ёрдамни юбориш режалаштирилган. Унда 400 махсус шифохона контейнерлари ва 3000 тонна буғдой юборилиши режалаштирилган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар