1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ аудити ўтказиш тўхтатилади

1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ аудити ўтказиш тўхтатилади

“Коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳодисаларнинг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида” Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 апрелдан жисмоний шахсларнинг хайрия ташкилотларидан оладиган моддий маблағлари солиқдан озод этилади.

2020 йил 1 октябрга қадар:

  • ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан жарима санкциялари қўлланилиши тўхтатиб турилади;
  • вақтинча қийинчиликка учраган хўжалик субъектларига мулк, ер солиқлари ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиққа пеня ҳисоблаш тўхтатилади, шунингдек солиқ қарздорлиги бўйича мажбурий ундириш чоралари кўрилмайди.

Шунингдек, 2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектлари фаолиятида солиқ аудити ўтказиш тўхтатилади, жиноят ишлари доирасидаги ва юридик шахсларнинг тугатилиши муносабати билан ўтказиладиган солиқ аудити бундан мустасно.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар