2021 йил Рамазон ҳайити намозининг вақти маълум бўлди
Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:30да ўқилади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жорий 2021 йил Рамазон ҳайити (Ийдул фитр)нинг биринчи куни 13 май (шаввол ойи 1 куни) пайшанба кунига тўғри келиши тўғрисидаги қарорини қабул қилди.
Шунга кўра, 2021 йил 13 май пайшанба куни Рамазон ҳайити намози Тошкент вақти билан соат 05:30 да, бошқа вилоятларда намоз вақтидаги тафовутни инобатга олиб ўқилади.
Эслатиб ўтамиз, 13 май (Рамазон ҳайити), 14–15 май (қўшимча дам олиш кунлари) ишланмайдиган кунлар сифатида белгиланди.
Изоҳ қолдириш