Қўшимча дам олиш кунлари белгиланди
Президент томонидан имзоланган ҳужжатга кўра Ўзбекистонликлар Рамазон ҳайитида 4 кун дам олади.
Президент томонидан имзоланган ҳужжатлар билан қўшимча ишланмайдиган кунлар белгиланди.
13 май (Рамазон ҳайити), 14–15 май (қўшимча дам олиш кунлари) ишланмайдиган кунлар сифатида қайд этилди.
Рамазон ҳайити карантин талабларига мувофиқ, халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда ўтказилади.
Қурбон ҳайити муносабати билан 20-22 июль дам олиш кунлари сифатида белгиланди (17 июль ва 24 июль учун дам олиш кунлари кўчирилади).
Шунингдек, 31 декабрь ҳам қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Изоҳ қолдириш