2022 йил 1 январь ҳолатига хизматлар соҳасида 13 085 та (жами корхона ва ташкилотлардаги улуши - 57,6%) субъектлар фаолият кўрсатиб, улар томонидан 6 419,0 млрд. сўмлик хизмат кўрсатилди. Соҳада ўсиш суръати пандемиядан аввалги 2019 йил даражасидан ошиб, 118,1 фоизни (ҳудудлар орасида 13-ўрин), жами хизматлардаги улуши 2,3 фоизни ташкил этган. (ҳудудлар орасида 13-ўрин).
Кўрсатилган хизматларнинг 24,3% (1 560,8 млрд.сўм) қишлоқ жойларга тўғри келади. Соҳада кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари улуши 62,5% ни ташкил этди.
Жами хизматлар таркибида савдо хизматлари (31,3%), молиявий хизматлар (23,6%), транспорт хизматлари (17,3%) улуши юқори бўлган.
Иқтисодий фаолият турлари бўйича хизматларнинг таркиби, %
2021 йилда Жиззах шаҳрида (118,9%), Бахмал (121,7%), Зомин (121,0%), Ш.Рашидов (120,2%), Ғаллаорол (118,5%) туманларида вилоят ўртача ўсиш суръатларидан юқори кўрсаткичлар қайд этилган бўлса, Дўстлик (117,0%), Пахтакор (115,6%), Янгиобод (114,8%), Зафаробод (114,5%), Зарбдор (114,0%), Фориш (112,9%), Арнасой (111,2%), Мирзачўл (109,2%) туманларида ўртачадан паст ўсиш суръатлари қайд этилган.
Вилоят ва ҳудудларнинг хизматлар соҳасидаги улушини ошириш учун қўшимча равишда 1 644,7 млрд.сўмлик 1 606 та хизматлар соҳасидаги лойиҳалар манзилли дастури ишлаб чиқилди.
Туманлар кесимида ўсиш суръати, %
Жами хизматларда Жиззах шаҳрининг улуши 40%ни ташкил этмоқда. Туманлар ўртасида энг юқори улуш Ш.Рашидов (13,1%), Зомин (8,7%), Ғаллаорол (8,2%) туманлари ҳиссасига тўғри келади.
Хизмат кўрсатишда туманлар улуши, %
Жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажми вилоят бўйича 4 498,6 минг сўмни (Республика кўрсаткичидан 1,8 баробар паст, 9-ўрин) ташкил қилиб, 2020 йилга нисбатан 115,6 фоизга ошган.
Жиззах шаҳридан (вилоятда жон бошига тўғри хизматлар ҳажмига нисбатан 3,1 баробар) ташқари барча ҳудудларда аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми вилоят ўртача кўрсаткичидан паст. Айниқса Бахмал, Ғаллаорол, Зарбдор, Зафаробод, Фориш, Янгиобод туманларида жон бошига тўғри кўрсатилган хизматлар миқдори 3 000 млн.сўмга ҳам етмайди.
Аҳоли жон бошига кўрсатилган хизматлар ҳажми, минг.сўм
Улуғбек Хужакулов
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жиззах филиали бош илмий ходими
Изоҳ қолдириш