2022 йил 1-ярим йилликда Жиззах вилояти ялпи ҳудудий маҳсулотида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг улуши

2022 йил 1-ярим йилликда Жиззах вилояти ялпи ҳудудий маҳсулотида кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектларининг улуши

2022 йил январь-июнь ойлари давомида ялпи ҳудудий маҳсулотнинг 75,5 фоизи (2021 йил январь-июнида 78,9 фоиз) кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқарилди.

Ушбу давр мобайнида кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспорти ҳажми 46,9 млн. AҚШ долларини ёки умумий экспорт ҳажмининг 43,4% ини ташкил этди.

2022 йил январ-июнь ойларида ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулот (ишлар ва хизматлар) экспортининг жамига нисбатан энг кўп улуши Бахмал, Мирзачўл ва Янгиобод туманларида – 100,0%, Пахтакор туманида 99,7%, Ш.Рашидов туманида – 66,9% ни, энг паст кўрсаткич Зафаробод туманида – 7,4%ни ташкил этди.

Мазкур ойларда кичик бизнес субъектлари маҳсулот (ишлар ва хизматлар) импортининг ҳажми 208,1 миллион AҚШ долларини ёки умумий импортнинг 86,4%ини ташкил этди.

Шунингдек, ушбу даврда ҳудудлар бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган маҳсулотлар (ишлар ва хизматлар) импортининг жамига нисбатан энг юқори улуши Бахмал, Мирзачўл, Шароф Рашидов ва Янгиобод туманларида– 100,0%, Фориш ва Ғаллаорол туманларида – 99,9%, Пахтакор туманида – 90,3%, энг паст кўрсаткич Зафаробод туманида – 11,8% ни ташкил этди.

2022 йилнинг январь-июнь ойларида кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектлари томонидан:

- саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми 2627,9 млрд. сўмни (жами саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг 51,0 фоизи) ёки 2021 йилнинг январь-июнига нисбатан 107,6 фоизни ташкил қилди;

Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми Ғаллаорол (1 031,6 млрд. сўм), Жиззах шаҳар (595,0 млрд. сўм), Фориш (196,1 млрд. сўм), Пахтакор (133,7 млрд. сўм), туманлари ҳиссасига тўғри келади.

- 1614,6 млрд. сўмлик қурилиш ишлари (қурилиш ишлари умумий ҳажмининг 94 фоизи) бажарилди ва 2021 йилнинг январь-мартига нисбатан 105,9 фоизга кўпайди;

- чакана савдо товар айланмаси ҳажми 4158,3 млрд. сўмни ёки умумий чакана савдо товар айланмасининг 82,7 % ини ташкил этиб, 2021- йил январ-март ойларига нисбатан 109,8% га ўсиши кузатилди.

Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп савдо товар айланмаси ҳажми Жиззах шаҳар (1209,7 млрд. сўм), Ш.Рашидов (742,8 млрд. сўм), Зомин (606,2 млрд. сўм), Бахмал (337,3 млрд. сўм), туманлари ҳиссасига тўғри келади.

- автомобил транспорти юк айланмасининг 1,7 фоизга (вилоят жами автомобил транспорти юк айланмасининг 93,7 фоизи), йўловчи айланмасининг эса 1,2 фоизга (умумий йўловчи айланмасининг 94,2 фоизи) кўпайиши таъминланди;

- 2186,8 млрд. сўмлик хизматлар кўрсатилди ёки кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмининг 59,0% ини ташкил қилди ва ўсиш суръати 2021- йил январ-июнь ойларига нисбатан 110,0% ни ташкил қилган.

Жиззах вилояти бўйича кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган энг кўп хизматлар ҳажми Жиззах шаҳар (548,2 млрд. сўм), Ш.Рашидов (396,7 млрд. сўм), Ғаллаорол (242,4 млрд. сўм) ва Зомин (220,5 млрд. сўм), туманлари ҳиссасига тўғри келади.

Элёр Пулатов,
Иқтисодий ислоҳотлар ва тадқиқотлар маркази,
Жиззах филиали етакчи илмий ходими
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар