Инфографика: 2022 йил якунлари бўйича Сирдарё вилоятида хизматлар соҳасининг ривожланиш динамикаси

Инфографика: 2022 йил якунлари бўйича Сирдарё вилоятида хизматлар соҳасининг ривожланиш динамикаси

2022 йил январь-декабрь ойларида Сирдарё вилоятида хизматлар ҳажми 5 029,8 млрд. сўмни ташкил этган ва 2021 йилнинг январь-декабрь ойларига нисбатан 12,5 фоизга ошган.

2022 йил январь-декабрь ойларида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида хизматлар соҳасининг улуши 27,7 фоизни ташкил этган.

2022 йил январь-декабрь ойларида хизматлар соҳаси таркибида энг катта улуш молиявий хизматлар (31,8%), савдо (24,9%) ва транспорт (13,2%), хизматларга тўғри келган. Кейинги ўринларни алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (5,6%), бошқа хизматлар (4,9%), таълим хизматлари (4,3%), кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар (2,8%) ва ижара (2,6%) эгаллаган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 2022 йил январь-декабрь ойларида барча хизмат турларининг динамикасида ўсиш суръатлари кузатилди. Бошқа хизматлар 44,5%, ижара хизматлари 39,6%, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 25,6%, молиявий хизматлар 15,8%, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 14,4%, меъморчилик, муҳандислик тадқиқотлари, техник синов ва таҳлиллар бўйича хизматлар 11,8%, соғлиқни сақлаш 10,6%, шахсий хизматлар (сартарош ва гўзаллик салони хизматлари) 7,2%, компьютерлар, уй жиҳозлари, шахсий буюмларни таъмирлаш хизматлари 6,9%, савдо хизматлари 5,8%, турар жой ва овқатланиш хизматлари 5,4%, транспорт хизматлари 5,4%, таълим хизматлари 1,5%га ошган.

2022 йилнинг январь-декабрь ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 45,1% Гулистон шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмидаги энг катта улушлар бўйича кейинги ўринлар Сирдарё (13,5%), Янгиер шаҳри (7,9%) ва Боёвут (7,1%) туманлари ҳиссасига тўғри келган.

Аммо, ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмида Ширин (1,4%), Оқолтин (3,1%) ва Сардоба (3,8%) туманларининг ўрни жуда кам.

2022 йилнинг январь-декабрь ойларида хизматлар соҳасида энг юқори ўсиш суръатлари Боёвут (131,2%), Ховос (114,7%) ва Гулистон (114,7%) туманларида кузатилган.

Элёр Пулатов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази,
Жиззах филиали етакчи илмий ходими.
Тел: +99897-524-58-46

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар