Сирдарё вилоятининг доимий аҳолиси сони 2022 йил январь-сентябрь ҳолатига кўра 892,2 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13,6 минг кишига ёки 101,5% га кўпайди. Жумладан, шаҳар аҳолиси сони 383,3 минг кишини (жами аҳоли сонидаги улуши 43,0%), қишлоқ аҳолиси сони 508,9 минг киши (57,0%)ни ташкил этди.
Вилоят ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2022 йил 1 октябрь ҳолатига энг кўп аҳоли сони Боёвут туманида 135,0 минг кишини (вилоят аҳолиси сонидаги улуши 15,1%ни) ва Сирдарё туманида 134,2 минг кишини (15,0%), аксинча, энг кам аҳоли сони Ширин шаҳрида 19,2 минг кишини (2,1%) ва Янгиер шаҳрида 46,4 минг киши (5,2%)ни ташкил этди.
Туғилган чакалоклар сони 17 369 киши, шундан энг кўп туғилишлар Гулистон шаҳрида 5 145 (ҳар минг кишига туғилиш коеффициенти – 71,7 промилле) ва Сирдарё туманида 2 397 (24,1), аксинча, энг кам туғилишлар Ширин шаҳрида 274 (19,2) ва Оқолтин туманида 863 (21,3)ни ташкил этди.
2022 йил январь-сентябрь ҳолатига кўра, 3 151 та ўлим қайд этилган бўлиб, ҳар минг кишига ўлим коеффициенти 4,8 промиллени ташкил этди.
Энг юқори кўрсаткич Гулистон шаҳрида (7,8 промилле), аксинча, энг кам Боёвут (3,9), Сирдарё (3,8) туманларида кузатилди.
Қайд этилган никоҳлар сони 5164 та, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7,1%га камайди. Ажримлар сони 1337 тани ташкил этиб, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларига нисбатан 29,0%га ошган.
Энг кўп ажримлар Гулистон шаҳрида 253 та ва Сирдарё туманида 199 та, аксинча, энг кам ажримлар Ширин шаҳрида 41 та ва Сардоба туманида 74 тани ташкил этди.
Изоҳ қолдириш