Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобил бозоридаги жорий ҳолат бўйича таҳлилни тақдим этди

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистон автомобил бозоридаги жорий ҳолат бўйича таҳлилни тақдим этди

Тақдим этилган маълумотларга кўра, ноябрь ойида автотранспорт воситаларининг барча тоифалари бўйича жами савдолар ҳажми 101,1 минг донани ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6 фоизга юқори.

Ҳудудлар кесимида барча енгил автомобиллар савдоси ўсиш суръати бўйича Тошкент шаҳри (+33,7%) ва Қорақалпоғистон Республикаси (+8%) етакчилик қилди.

Бирламчи автомобил бозоридаги вазият

Бирламчи бозорда енгил автомобиллар савдоси йиллик ҳисобда 15 фоизга ошди, бу ўтган йилнинг ноябрь ойига нисбатан тахминан 4,4 минг донага кўпдир.

Маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар сегментида реализация ҳажми тахминан 30 минг донани ташкил этиб, йиллик ҳисобда 13,6 фоизга ўсди.

Хорижда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси эса 5 минг донага яқин бўлиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,5 фоизга юқори қайд этилди.

Иккиламчи автомобил бозори

Иккиламчи автомобиль бозорида ноябрь ойида тахминан 52 мингта фойдаланилган енгил автомобил реализация қилинди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8 фоизга кам.

Шу билан бирга, пойтахтда фойдаланилган автомобиллар савдоси 1,4 баробарга ошди ва ўтган йил ноябрига нисбатан 3,4 мингтага кўп автомобил сотилди.

Бундан ташқари, иккиламчи бозорда электромобиллар реализацияси йиллик ҳисобда 1,8 баробарга ўсди.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар