2023 йил январь-декабрь ойларида ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми 21,5 трлн.сўмни, ўсиш суръатлари 105,9% ни ташкил этди.
ЯҲМ таркибида энг юқори улуш қишлоқ хўжалиги тармоғига тўғри келиб - 39,2%, ўтган йилга нисбатан 1,3 фоиз пунктга камайди.
ЯҲМда санот улуши 26,4% (+1,8), қурилиш ишлари 7,7% ва хизматлар улуши 26,7% (-0,5), ташкил этди.
Айрим соҳаларда юқори ўсиш суръатлари кузатилди, жумладан, қишлоқ хўжалигида 6,4% (1-ўрин), ЯҲМ да 5,9% (2-ўрин), истеъмол товарлари ишлаб чиқаришда 9,2% (2-ўрин) ва қурилиш ишларида 7,9% (3-ўрин) ўсиш суръатлари қайд этилди.
Аҳоли жон бошига асосий капиталга инвестицияларда (15 349 минг.сўм) 3-ўрин, экпортда ($303) 6-ўрин, қишлоқ хўжалигида (14 675 минг.сўм) 4-ўринда.
Вилоятда ҳисобланган ўртача ойлик номинал иш ҳақи миқдори 3 629 минг сўмни ташкил этди. (Республика ўртача кўрсаткичидан 922 минг сўмга кам, 8-ўрин).
Ҳисобот йилида 2203 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари сони 17 960 тани (2022 йил мос даврига нисбатан 110,8%) ташкил этди. Уларнинг 62,4% ёки 11 217 таси бугунги кунда фаолият кўрсатмоқда.
Кичик бизнес субъектларининг ЯҲМ даги улуши 63,6%, саноатда 31,3%, қишлоқ хўжалигида 90,8%, қурилишда 76,2%, чакана савдода 93,4% ни ташкил этди.
Изоҳ қолдириш