2024 йил январь-июнь ойларида Жиззах вилоятида хизматлар ҳажми 6 051,1 млрд. сўмни ташкил этган ва 2023 йилнинг январь-июнь ойларига нисбатан 14,1%га ошган.
2024 йил январь-июнь ойларида вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулоти таркибида хизматлар соҳасининг улуши 36,1%ни ташкил этган.
2024 йил январь-июнь ойларида хизматлар соҳаси таркибида энг катта улуш савдо (36,0%), молиявий (22,5%) ва транспорт (12,6%) хизматларига тўғри келган. Кейинги ўринларни алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари (4,2%), таълим (4,1%) ҳамда яшаш ва овқатланиш хизматлари (3,2%) эгаллаган.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 2024 йил январь-июнь ойларида барча хизмат турларининг динамикасида ўсиш суръатлари кузатилди. Жумладан, савдо хизматлари 29,3%, кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар 20,3%, таълим 16,8%, алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 14,8%, транспорт хизматлари 14,3%, яшаш ва овқатланиш хизматлари 9,5%, компьютерлар, уй жиҳозлари, шахсий буюмларни таъмирлаш хизматлари 8,8%, соғлиқни сақлаш 7,5%, ижара хизматлари 7,0%, шахсий хизматлар (сартарош ва гўзаллик салони хизматлари) 6,9%, меъморчилик, муҳандислик тадқиқотлари, техник синов ва таҳлиллар бўйича хизматлар 5,9%, молиявий хизматлар 0,7%, бошқа хизматлар 0,6% га ошган.
2024 йилнинг январь-июнь ойларида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг 49,1% Жиззах шаҳри ҳиссасига тўғри келган. Ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмидаги энг катта улушлар бўйича кейинги ўринлар Ш.Рашидов (10,9%), Ғаллаорол (7,5%) ва Зомин (7,0%) туманлари ҳиссасига тўғри келган.
Шу билан бирга, ҳудудда кўрсатилган хизматлар умумий ҳажмида Янгиобод (0,6%), Зафаробод (1,5%) ва Арнасой (1,6%) туманларининг ўрни жуда кам.
2024 йилнинг январь-июнь ойларида хизматлар соҳасида энг юқори ўсиш суръатлари Жиззах шаҳрида (123,9%), Ғаллаорол (111,3%) ва Зомин (108,3%) туманлари ҳамда кузатилган.
Элёр Пулатов,
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш