Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан 229 млн доллар ажратилади

Аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш учун Давлат бюджетидан 229 млн доллар ажратилади

2020 йил 7 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг кенгайтирилган мажлисида 2021 йилда Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ташкил этишда имтиёзли кредитлар бериш учун тижорат банкларига ресурслар тақдим қилишга 100,0 млрд. сўм, оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарни турар-жой билан таъминлашда бошланғич бадалларини қайтарилмаслик шарти билан тўлаб беришга 36,8 млрд. сўм, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатишга 18,5 млрд. сўм маблағ ажратилиши назарда тутилганлигини алоҳида эътироф этди.

Аҳолининг муҳтож қатламларини арзон уй-жойлар билан таъминлаш учун 2021 йилда қишлоқ жойларда ва шаҳарларда кўп квартирали уйларни қуришни молиялаштириш учун Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 2,4 трлн. сўм ажратиш кўзда тутилган.

Мажлисда сенаторлар пандемия шароитида ҳам Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг келгуси давр учун ўз вақтида, сифатли ижро этилиши устидан парламент назоратини кучайтириш, бунинг учун халқ депутатлари тегишли Кенгашлари билан ҳамкорлик қилиш юзасидан аниқ вазифаларни белгилаб олиш зарурлигини таъкидлади. Қолаверса, Давлат бюджет ва уни ижросини кўриб чиқиш жараёнлари билан боғлиқ бўлган кўплаб таклифлар билдирилди.

Шунингдек, “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни юзасидан Сенат қўмиталарининг қўшма қарори қабул қилинди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар