“Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини акциз маркалари билан маркировкалаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (665-сон, 02.11.2021 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2021 йил 1 декабрдан 2022 йил 1 ноябргача, синов тариқасида, кўпикланадиган ва табиий вино маҳсулотлари акциз маркалари билан маркаланмайди.
2022 йил 1 сентябргача ёки 2022 йил 1 сентябрдан кейин бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари (фильтрли ва фильтрсиз сигареталардан бошқа турдаги чекиладиган тамаки маҳсулотлари, чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари, никотинли тамакисиз снюслар, таркибида никотин мавжуд суюқликлар ва никотинли электрон сигареталар) ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар мазкур фаолият амалга оширилиши зарурати юзага келган кундан бошлаб 7 кун мобайнида маркировкалаш ахборот тизимида рўйхатдан ўтади.
2022 йил 1 октябрдан истеъмол ва гуруҳланган қадоқларга рақамли идентификациялаш воситалари туширилади, шунингдек, бошқа турдаги тамаки маҳсулотларини агрегациялаш таъминланади.
2023 йил 1 мартдан бошқа турдаги тамаки маҳсулотлари айланмаси бўйича барча ҳаракатлар тўғрисидаги маълумотлар маркировкалаш ахборот тизимига киритилади.
2022 йил 1 октябрдан Ўзбекистонда рақамли идентификациялаш воситаларини туширмасдан ҳамда рақамли идентификациялаш воситалари билан маркировкалаш тўғрисидаги маълумотларни маркировкалаш ахборот тизимига юбормасдан ишлаб чиқариш тақиқланади.
2022 йил 1 октябрдан кейин ишлаб чиқарилганда (олиб кирилганда) уларнинг чакана савдосига фақат маркировкалаш ахборот тизимига маълумотларни киритиш шарти билан рухсат этилади.
2022 йил 1 октябргача ишлаб чиқарилганда (олиб кирилганда) уларнинг чакана савдосига 2023 йил 1 октябргача рухсат этилади.
Изоҳ қолдириш