Йил якунига кўра, Андижон вилояти бўйича ялпи ҳудудий маҳсулот (ЯҲМ) ҳажми жорий нархларда 54 464,0 млрд. сўмни ташкил этди ва 2021 йилга нисбатан 8,6 %га ўсиш қайд этилди.
Ўзбекистон Республикаси бўйича ЯИМни шакллантиришда Андижон вилоятининг қўшган ҳиссаси 6,1% ни ташкил этди.
Ўтган йилда янги ташкил этилган кичик тадбиркорлик субъектлари сони 2021 йилга нисбатан 24% пасайиб, 5406 тани ташкил этди.
Жон бошига тўғри келадиган ЯҲМ ҳажми 16 564,0 минг сўмни ташкил қилган ҳолда, 2021 йилга нисбатан 6,4%га ошган.
Асосий капиталга инвестициялар ҳажми 14 758,6 млрд. сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 19,9%га ўсиш қайд этилди.
ЯҲМ таркибида саноат улуши қурилишни қўшган ҳолда 29,0% (2021 йилда 25,9%), қишлоқ хўжалиги улуши 41,3% (2021 йилда 43,3%) ва хизмат кўрсатиш улуши 29,7% (2021 йилда 30,8%) ни ташкил қилган.
Вилоятда ўтган йили ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари 54 122,0 млрд.сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 22,6%га ўсиш кузатилган. Вилоятда ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларининг республика саноатидаги улуши 9,8%ни ташкил қилган. Жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми 16 459,7 минг сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 20,1%га ўсиш кузатилган.
Вилоятда 40 834,7 млрд. сўмлик истеъмол товарлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2021 йилга нисбатан 43,1%га ортган. Республика истеъмол товарларида вилоятнинг улуши сезиларли даражада юқори бўлиб, 20,6%ни ташкил қилган.
Андижон вилояти 2022 йилда республика қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 10,3%ини етиштирган бўлиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 37 403,9 млрд.сўмни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2021 йилга нисбатан 3,5%га ошган. Жон бошига тўғри келадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳажми 11 375,4 минг сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 1,4%га ўсиш кузатилган.
Вилоятда ташкил этилган қурилиш ишлари ҳажми 6738,2 млрд.сўмга етиб, 2021 йилга нисбатан 7,2%га ошган. Вилоятда қурилиш ишлари ҳажмининг республика кўрсаткичидаги улуши 5,2%ни ташкил қилган.
Вилоятда ўтган йилда чакана савдо ҳажми 21 889,2 млрд.сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 11,3%га ошган. Чакана савдо товар айланмасининг 89,1%и кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан амалга оширилган.
Андижон вилоятида кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 17 642,4 млрд.сўмни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 12,9%га ошган. Жон бошига тўғри келадиган кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 5 365,5 минг сўмни ташкил қилган ҳолда, 2021 йилга нисбатан 10,6%га ошган.
Ташқи савдо айланмаси ҳажми 4 281,4 млн.долларни ташкил қилган ҳолда, 2021 йилга нисбатан 35,3%га ошган. Вилоят ташқи савдо айланмасининг Республика жами ташқи савдо айланмасидаги улуши 8,6%ни ташкил қилган.
2022 йилда жами амалга оширилган экспорт ҳажми - 1 246,2 млн.долларни ташкил қилиб, 2021 йилга нисбатан 27,3%га ортгани кузатилган. Импорт ҳажмида эса 2021 йилга нисбатан сезиларли даражада (38,8%) ўсиб, 3 035,3 млн. долларни ташкил этган.
Изоҳ қолдириш