2023-йил январ-сентябрь ойлари мобайнида Андижон вилоятида кўрсатилган бозор хизматлари хажми 15 412 млрд. сўмни ташкил қилиб ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 109,3%га ўсган. Аҳоли жон бошига кўрсатилган бозор хизматлари хажми эса 4 602 минг сўмга этиб, ўтган йилгига нисбатан 107%га кўпайган. Хизматлар соҳасида кичик тадбиркорлик улуши 64,6%ни, хизматлар соҳасидаги корхона ва ташкилотлар улуши 68,2%ни ташкил этган.
Жами кўрсатилган хизматлар таркибида савдо хизматлари (4 631 млрд. сўм), молиявий хизматлари (3 329 млрд. сўм), транспорт хизматлари (3 027 млрд. сўм), шахсий хизматлар (752 млрд. сўм) улуши юқори бўлган бўлса, алоқа ва ахборотлаштириш (756 млрд.сўм), таълим (790 млрд. сўм), компютер ва маиший товарларни тамирлаш (339 млрд. сўм), яшаш ва овқатланиш (293 млрд. сўм), соғлиқни сақлаш (275 млрд. сўм), ижара (288 млрд. сўм), меъморчилик (142 млрд. сўм) хизматларининг улуши нисбатан пастроқ бўлган. Шунингдек, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан вилоятда барча хизмат турлари бўйича (ижара хизматларидан ташқари) ўсиш қайд этилган.
Ҳудудлар кесимида кўрсатилган хизматлар ҳажмининг асосий қисми Андижон шаҳри – 5 441 млрд. сўм (жами хизматлардаги улуши - 35%), Асака – 1 116 млрд. сўм (7,2%) ва Андижон туманлари – 951 млрд. сўм (6,2%) ҳиссасига тўғри келган. Хонобод шаҳри (2,5%), Бўстон (1,7%) ва Улуғнор (1,4%) туманларининг вилоят жами хизматлардаги улуши бўйича нисбатан паст кўрсаткичларни қайд этган.
Баҳодир Холмирзаев
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Изоҳ қолдириш