“Fitch Ratings” рейтинг агентлиги – дунёдаги учта энг йирик ва обрўли агентликлардан бири бўлиб, юз йилдан зиёд вақт мобайнида давлатлар, йирик корпорациялар, банклар, суғурта компаниялари билан ишловчи бошқа молия ташкилотларини баҳолашни амалга оширади. Агентлик компанияларни баҳолайдиган асосий кўрсаткичлардан бири узоқ муддатли эмитент дефолти (ЭДР) ва барқарорлик рейтинги (VR) саналади.
Кредит рейтинглари нималар ҳақида сўзлайди
Кредит рейтинг даражаси – муайян эмитент билан ҳар қандай ҳамкорликдан маъно бор-йўқлигини тушунишга ёрдам берувчи энг муҳим омиллардан бири. Рейтинг эмитентларнинг кредитга лаёқатлилиги ва қарз воситаларининг кредит характеристикалари бўйича мустақил фикрни акс эттиради, у ягона терминология базаси асосида шакллантирилади ва инвесторларга асосли қарорлар қабул қилишда ёрдам беради.
ANORBANK, биринчи рақамли
ANORBANK 2020 йилда, банк соҳасида тажрибага эга хусусий ационерлар томонидан таъсис этилган. Асос сифатида жисмоний ва юридик шахслар учун тўлиқ хизматлар спектрини тақдим этувчи рақамли банк бизнес-модели қабул қилинган. Хизматларни олиш учун банк бўлинмаларига келиш шарт эмас - сайтга, мобил иловага кириш ёки шунчаки, куну-тун ишловчи контакт марказига қўнғироқ қилиш кифоя. Бугунги кунда ANORBANK фаолиятининг асосий йўналиши таъминланмаган истеъмол кредитларини онлайн тақдим этиш саналади. Банк, шунингдек, корпоратив кредитлаш ва кичик ва ўрта бизнесни кредитлашни фаол ривожлантира бошлади.
Табиатан таваккалликка яқин, аммо “Fitch” рейтингига эга Ўзбекистондаги бошқа банклардагига нисбатан бир мунча паст даражадаги кредитлар марказлашуви ва долларизациядан йироқлашиштирувчи йирик ва юқори маржинал таъминланмаган чакана кредитлаш имконига эга (маҳаллий БҲУТ бўйича 2023 йилнинг учинчи чораги якунига ялпи кредитларнинг 4%идан кам).
Банк ўз фаолиятининг биринчи уч йилида нолдан тижорат амалиётларини яратиш ва кредит ҳамда депозит франшизани шакллантириш билан боғлиқ юқори амалиёт харажатларига эга бўлди. “Fitch Ratings” агентлиги прогнозига кўра, 2023 йилда бизнес ҳажмларининг кенгайиши банкнинг фойдага киришини, 2024 йилда эса, амалиёт фойдаси ўсиб, рейтинг агентлигининг асосий иши бўйича таваккалчилик даражасига асосан активларнинг тахминан 4%ига етади.
“ANORBANK” ташкил этилган давридан бошлаб, юқори суръатларда ўз кредит портфелини кенгайтирди ва “Fitch Ratings” агентлиги мутахассислари секторнинг умумий ўсишидан юқори бўлган ушбу жадал ўсиш 2024 йилда ҳам давом этишини кутмоқдалар.
“Бу рейтинг давр билан ҳамнафас қадам ташлаётган банкимизнинг барқарор ўсиши ва ривожланишини яна бир бор тасдиқламоқда. ANORBANK – бу молия бозорининг ўз фаолиятига рақамли унсурларни, жумладан хатарларни баҳолашнинг умумий тизимини, мижозлар садоқатининг ошиши, ўз бренди имижининг мустаҳкамланиши ва энг яхши профессионал кадрларни ёллашни максимал интеграция қилаётган қатнашчисидир.
Ушбу рейтинг фаолиятимизга ва банк-молия соҳасидаги маҳаллий бозорда тренд берувчи, кучли ва истиқболли банк сифатида эришган ютуқларимизга ижобий баҳони акс эттиради.
Энг муҳими, банкимизга халқаро капитал бозорларига чиқиш, хорижий инвесторларни жалб этиш, ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантириш учун кенг имкониятдир", – деди ANORBANK АЖ кузатув кенгаши аъзоси Мадина Нурутдинова.
Рейтинг бўйича прогнозлар
“Fitch Ratings” мунтазам равишда рейтингларни қайта кўриб чиқади ва компания ҳамда у жойлашган мамлакат фаолиятида қандай ўзгаришлар рўй берганига қараб уларни ё оширади ёки туширади. “ANORBANK”нинг узоқ муддатли ЭДР ва VR кўрсаткичлари ошиши мумкин, лекин бу банк бизнес-профилининг салмоқли мустаҳкамланишини ва пировардида, капиталнинг барқарор асоси ва коеффициентида даромадлиликнинг ортишини талаб қилади. Рейтингга “Fitch”нинг умуман Ўзбекистон амалиёт муҳитига берган баҳосининг яхшиланиши ҳам таъсир кўрсатиши мумкин.
ANORBANK АЖга “B-” рейтинги ва “Барқарор” прогнозининг берилиши яна бир марта банкнинг мижозга йўналганлиги, молиявий барқарорлиги ва ишончлигига далолат қилади. Рақамли банкинг соҳасида танланган ривожланиш йўли ҳар қандай сўровни максимал даражада тезкор қайта ишлабгина қолмай, шу билан бирга, ҳар бир мижозга индивидуал ёндашувни сақлаб қолиш ва маълумотлар сақланиши хавфсизлигини кафолатлаш имконини ҳам берадики, бу Ўзбекистон аҳолиси ва меҳмонларига ҳам ҳаётда, ҳам бизнесда бир қадам олдинда бўлиш имкониятини яратади.
(реклама ҳуқуқи асосида)
Изоҳ қолдириш