Ахборот технологиялари технологик парки ходимлари учун уй ва спорт мажмуалари қурилади

Ахборот технологиялари технологик парки ходимлари учун уй ва спорт мажмуалари қурилади

Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни ахборот технологияларини ривожлантириш, бунинг учун замонавий инфратузилма яратиш масаласи бўйича йиғилиш ўтказди.

Йиғилишда Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ҳамда унинг филиалларини қуриш, юқори технологияли инфратузилмалар яратиш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев бир қанча кўрсатмалар берди

IT-академия, IT-лаборатория, Коворкинг маркази, Мобил иловалар ишлаб чиқиш маркази, Масофавий ахборот технологиялари марказини барпо этиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Давлат буюртмаси асосида соҳа ва тармоқлар учун зарур замонавий дастурий таъминотларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш механизмини йўлга қўйиш таклифи билдирилди.

Етакчи технопарклар билан ҳамкорлик ривожлантирилади

Жаҳондаги тенденциялар билан ҳамқадам бўлиб, янги ишланмаларни ҳаётга фаол жорий этиш, етакчи технопарклар билан ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.

Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки ходимлари ҳамда хорижий мутахассислар учун кўп қаватли турар жой, меҳмонхона, спорт мажмуалари ташкил этиш масаласига ҳам эътибор қаратилди.

Мутасаддилар қурилиш ва лойиҳалаштириш ишларининг бориши юзасидан ҳисобот берди.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар