Айрим байрамларда дам олиш кунлари камида 3 кун этиб белгиланди

Айрим байрамларда дам олиш кунлари камида 3 кун этиб белгиланди

“Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида:

– Фарғона – Урганч – Фарғона, Термиз – Урганч – Термиз ҳамда Қарши – Урганч – Қарши авиарейслари йўлга қўйилади;
– Андижон – Хива – Андижон темир йўл қатнови сони оширилади;
– 2021 йил 1 апрелгача Термиз – Қарши – Хива, Хива –Урганч – Нукус ва Термиз – Қарши – Самарқанд йўналишлари бўйича доимий темир йўл қатновини йўлга қўйиш чоралари кўрилади.

Қуйидаги имтиёз ва преференциялар муддатлари 2021 йил 31 декабргача узайтирилади:
– туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкасини белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтириш;
– камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар учун Ўзбекистонда тур ташкил этиш ва уларнинг жойлаштириш воситаларида камида беш кеча тунаб қолиши шарти билан туроператорларнинг авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини чипта нархининг 30 фоизи миқдорида қисман субсидиялаш;
– туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари)ем кўрсатиш бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;
– улар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида белгилаш.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар