Март ойидаги байрамлар муносабати билан ўзбекистонликларга нечи кун дам берилади

Март ойидаги байрамлар муносабати билан ўзбекистонликларга нечи кун дам берилади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ, ўзбекистонликлар 8 март санасида 1 кун ва Наврўз байрамида қаторасига 3 кун дам олади:

  • 8 март – душанба (байрам куни)
  • 20 март – шанба (қўшимча ишланмайдиган кун);
  • 21 март – якшанба (байрам куни);
  • 22 март – душанба (27 мартдаги дам олиш куни кўчирилган).

Бу йил 8 март душанба кунига тўғри келганли сабаб ўзбекистонликлар март ойида 4 кун дам олади.

“2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинган эди.

Фармонга мувофиқ, 2021 йилда фуқароларнинг расмий саналарни нишонлаш даврида тўлиқ дам олиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида 2021 йилда қуйидаги қўшимча дам олиш кунлари белгиланган.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар