Биржада 993,9 млрд. сўмлик битимлар тузилди

Биржада 993,9 млрд. сўмлик битимлар тузилди

2019 йилнинг 16-22 декабрларида “ЎзРТХБ” АЖ да 993,9 млрд. сўмлик битимлар тузилди, бу эса аввалги ҳафтадаги натижага нисбатан 10% га кўпдир. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 26% га ўсиб, 476,3 млрд. сўмни ташкил этди.

Шу жумладан биржа савдоларининг ҳажми 762,9 млрд. сўмдан 871,0 млрд. сўмга ошди. Валюта савдо майдончаси орқали сотилган товарларнинг суммаси 851,8 минг АҚШ долларини ташкил этди. Экспортнинг таркибида полиэтилен улуши – 67% ва нефт маҳсулотлари улуши – 33% ни эгаллашди.

Кўргазма-ярмарка савдоларнинг ҳафталик ҳажми 22,9 млрд. сўмни ташкил этди. Кичик бизнес субъектлари томонидан амалга оширилган харидлар 4,5 млрд. сўмни ёки тузилган битимларнинг 19,7% ни эгаллади.

Ўтган ҳафтада давлат харидлари бўйича xarid.uz махсус ахборот порталида тузилган битимларнинг ҳажми 96,2 млрд. сўмни ташкил этди. Бюджет ва корпоратив буюртмачиларнинг пул маблағини тежалиши 22,4 млрд. сўмни ташкил этди.

Кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 729 та автомобиль рақамлари сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 3,7 млрд. сўмни ташкил қилди. Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 21,8% биринчи тоифадаги авторақамларга 48,0% иккинчи ва 30,2% учинчи тоифа авторақамларга тегишлидир.

Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар