Бугунги Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида Конституцияга ўзгартириш киритилади

Бугунги Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлисида Конституцияга ўзгартириш киритилади

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказиладиган ялпи мажлисда бир қатор масалалар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

Шу жумладан:

  • “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги;
  • “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
  • “Суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги;
  • “2021 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги;
  • “Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексини тасдиқлаш ҳақида”ги;
  • “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги ва бошқа қонунлар.

Бундан ташқари:

  • Давлат бюджетининг 2020 йил тўққиз ойидаги ижроси муҳокама қилинади;
  • Адлия вазирининг давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ва ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисидаги ахбороти, Наманган вилояти ҳокимининг ҳудудларни ривожлантириш ҳақидаги ҳисоботи эшитилиши режалаштирилган.
Мақолани улашинг

Ўхшаш янгиликлар

Сўнгги янгиликлар